Sayt test rejimida ishlamoqda

Амануллаева Камола Муминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий асар концептосфераси ва асосий концептларнинг таржимада қайта яратилиши (Харуки Мураками асарлари мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil287.
Илмий раҳбар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Муҳаммаджон Нурқосимович, филология фанлари доктори, профессор; Халмурзаева Нодира Тошмурзаевна, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: япон миллий концептосфераси алоҳида қисмларининг лисоний воқеланиш усуллари ва уларнинг рус тилига таржимасини кўриб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миллий-маданий концептларнинг ўзига хос хусусиятлари (“бўшлиқ”, “соя”) ва уларнинг адабий асардаги бадиий концептларга трансформацияси аниқланган;
“ёлғизлик”, “кокоро”, “синсин” каби бадиий концептларнинг ифодаланиши ва лисоний воқеланиши белгиланган ҳамда таржима жараёнида уларнинг когнитив таркиби қайта ҳосил бўлишини таъминловчи усуллар шакллантирилган;
замонавий адабиётшунослик терминологиси таркибига “концепт” тушунчасининг киритилиши бадиий асарни коммуникатив тизим сифатида намойиш этишнинг янги имкониятларини очиб бериши далилланган;
матнни концептуал таҳлил қилишнинг истиқболли йўналишлари аниқланиб, уларнинг ҳар бири бадиий концептни ўзига хос хусусиятларини маълум қиёфада акс эттириши исботланган;
индвидуал-муаллиф концептосферасида етакчилик қиладиган асосий концептлар миллий концептосферанинг алоҳида қисмларини намойиш этиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бадиий матн маконида ишлаб чиқилган миллий – маданий концептларни аниқлаш ва уларнинг бадиий концептга ўтиш воситалари таҳлили ҳамда вербаллашуви усуллари таснифи тамойилларига асосланиш орқали, шунингдек, таржима жараёнида бадиий концептларни қайта яратишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишда олинган натижалар асосида:
инсон ҳаёти воқелигида муҳим аҳамият касб этадиган ёлғизлик ва бўшлиқ концептлари шахс эмоционал ҳолати асосида шаклланадиган деривацион назария иш усулларида татбиқи бўйича олинган хулосалар ОТ–Ф8–062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги 784/30.02.01 сон маълумотномаси). Натижада нутқий тузилманинг шаклланишига этноцентрик нуқтаи назар билан қараш янгича ёндашув бўлиб, семантик, прагматик жиҳатдан матн деривацияси муаммоларини тадқиқ этиш тамойилларини янада бойитиш учун хизмат қилган;
мулоқот мақсадининг ифодаланишига нутқ субъектларининг миллий-маданий хусусиятлари таъсири борасида олинган натижалардан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10-июндаги 785/30.02.01 сон маълумотномаси). Инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникативлик қобилиятини ошириш, таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларидан фойдаланилди;
Бадиий асар концептосфераси ва асосий концептларнинг таржимада қайта яратилишида япон миллий дунёқараш ва инсон туйғуларини ифодаловчи қалб (юрак), бўшлиқ, ёлғизлик каби қатор концептлар таҳлил этиш бўйича хулосалар “5120100-Филология ва тилларни ўқитиш”, “5111400-Хорижий тил ва адабиёти”, “5120200-Таржима назарияси ва амалиёти” бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда “5А120201-Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик” магистратура мутахассисликларининг малака талабларига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10-июндаги 783/30.02.01 сон маълумотномаси). Тадқиқотда таҳлил этилган лексемалардан, хусусан, ёлғизлик концептига хос лексик-семантик-ментал хусусиятлари таҳлил натижалари бўйича хулосалар татбиқи “Синхрон таржима”, “Қиёсий таржимашунослик”, “Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти”, “Лингвистик таҳлил методлари” каби фанларни ўқитишнинг сифати ва самарадорлиги, талабаларнинг ушбу фанлар бўйича билимларининг ошиши ва ўқув материалларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Олиб борилган илмий тадқиқот ишининг натижалари «кокоро» - «синсин», «ёлғизлик», «кокоро» - «бўшлиқ» кўпқиррали бадиий концептларига асосланувчи Харуки Мураками ижодини чуқурроқ ўрганиш имконини берди. Диссертация ишининг натижалари Япониянинг Акита префектураси Кокуногате туманида жойлашган Аоягике Самурайлар музейида экскурсия учун нутқ тузишда қўлланилган (Япониянинг Акита префектураси Кокуногате туманида жойлашган Аоягике Самурайлар музейидан 2020 йил 22-июнда олинган маълумотномаси). Миллий тилда яратилган ҳар қандай бадиий асар унинг концептуал майдонининг таҳлили унинг концептуал майдонини бойитади ва кенгайтиради, бу ҳолат ғарб маданиятига содиқлигини сақлаб қолувчи Харуки Мураками ижодида ҳам ўз ифодасини топади.
Бадиий матн маконида ишлаб чиқилган миллий – маданий концептларни аниқлаш ва уларнинг бадиий концептга ўтиш воситалари таҳлили ҳамда вербаллашуви усуллари бўйича олинган хулосалар асосида Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси “Самарқанд садоси” эшиттиришинг 2020 йил 15-январдаги сони сценарийсига киритилган ҳамда уни тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 4-июндаги 09-01/205-сон маълумотномаси). Натижалар тингловчиларда миллий – маданий концептларни аниқлаш ва уларнинг бадиий концептга ўтиш воситалари таҳлилини англашга ва эшиттириш мазмунини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish