Sayt test rejimida ishlamoqda

Отабаев Абдукадир Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамият қурилишининг институционаллашуви (сиёсий-тарихий таҳлил)”, 23.00.01 – Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ss160.  
Илмий раҳбар: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Идиров Улугбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Отакулов Шухрат Муродуллаевич, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамият қурилишининг институционаллашув муаммосига бевосита тааллуқли ижтимоий-сиёсий институтларни илмий ва назарий ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда сиёсий тизимни демократлаштириш билан боғлиқ транзитлашув жараёнлари соҳаларни институционаллашириш орқали амалга оширилганда самарали бўлиши ва жамиятда ижтимоий тартибсизлик, англашилмовчилик, норозиликларнинг олдини олиш ҳамда мақсадли ва уюшган муассасалар фаолияти таъминланиши мумкинлиги асосланган;  
мамлакатда жамият қурилиши институционаллашувининг асосий таркибий қисмлари (ижтимоий меъёрлар, қоидалар, турли социал нормалар) ва ички механизмлари (ҳолатлар ва ролларни бирлаштириш ҳамда уларни тизимга киритиш кабилар) эканлиги очиб берилган;
 сиёсий категория сифатида “институт” (ташкил этиш, муассаса) ва “институционаллашув” (ўзини ўзи ташкил этадиган ҳодисалардан уюшган ва бошқариладиган тизимга ўтишнинг синергетик жараёни) каби тушунчалар таърифлари даврийлик (суверенитетлик, тенглик, тизимлилик) ва миллийлик (миллий менталитет, қадриятлар, урф-одат ва анъаналар) омиллари киритилиши орқали такомиллаштирилган;
ҳуқуқий демократик ривожланиш, институционаллашув сиёсати ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатдан таркиблашуви жараён ва институт сифатида синхронлик касб этаётганлигида табиийлик қонунияти амал қилаётганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда жамият қурилишининг институционаллашуви  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда сиёсий тизимни демократлаштириш билан боғлиқ транзитлашув жараёнлари соҳаларни институционаллашириш орқали амалга оширилганда самарали бўлиши ва жамиятда ижтимоий тартибсизлик, англашилмовчилик, норозиликларнинг олдини олиш ҳамда мақсадли ва уюшган муассасалар фаолияти таъминланиши мумкинлигига оид хулосалардан “Халқ демократик” партиясининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли сиёсий дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда партия тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва партиядан сайланган депутатлар учун ташкил этиладиган сиёсий ўқув курсларида фойдаланиладиган ўқув-услубий қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг 2020 йил 3 февралдаги 1-97-сон маълумотномси).  Ушбу назарий хулосалар, таклифлар ва тавсиялар Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларнинг бугунги ҳолати бўйича сиёсий таҳлил ва хулосаларнинг илмий асосланишига  хизмат қилган;
мамлакатда жамият қурилиши институционаллашувининг асосий таркибий қисмлари (ижтимоий меъёрлар, қоидалар, турли социал нормалар) ва ички механизмлари (ҳолатлар ва ролларни бирлаштириш ҳамда уларни тизимга киритиш кабилар) эканлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида 2018-2019 йиллар давомида фойдаланилган  (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 11 февралдаги 02/07-187-сон маълумотномаси). Мазкур хулоса ва таклифлардан Ҳаракатлар стратегиясининг “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” биринчи устувор йўналишига оид Давлат дастурининг 30-банди “Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”га оид жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий институционал янгиланишлар ва муаммолар ечимига сиёсий-тарихий нуқтаи назардан катта ҳисса қўшган;
сиёсий категория сифатида “институт” (ташкил этиш, муассаса) ва “институционаллашув” (ўзини ўзи ташкил этадиган ҳодисалардан уюшган ва бошқариладиган тизимга ўтишнинг синергетик жараёни) каби тушунчалар таърифлари даврийлик (суверинитетлик, тенглик, тизимлилик) ва миллийлик (миллий менталитет, қадриятлар, урф-одат ва анъаналар) омиллари киритилишига оид хулосалар ва илмий натижалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси ва партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ижроси жараёнида кенг фойдаланилган. Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасининг V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бўлимининг 27-банди: “Миллатлараро муносабатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш” бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2020 йил 13 февралдаги 01-55-сон маълумотномаси)  Натижада, партиянинг мазкур йўналишдаги ишлари жонланишига катта ҳисса қўшилган;
ҳуқуқий демократик ривожланиш, институционаллашув сиёсати ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатдан таркиблашуви жараён ва институт сифатида синхронлик касб этаётганлигида табиийлик қонунияти амал қилаётганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси ва партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўлимининг 1.1. Давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг, шунингдек, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини кучайтириш бандининг 1-хатбошиси “Олий Мажлис палаталари, ижро ҳокимияти органлари ва суд ҳокимияти ўртасидаги алоқаларни янада самарали йўлга қўйиш”, 3-хатбошиси “Халқ дипломатияси концепцияси” ва “Парламент дипломатияси концепцияси”ни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш”, 8-хатбошиси “Давлат ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларини барча даражадаги депутатларга, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш учун мажбурий тақдим этиш ва уларнинг таклифларини олиш тизимини жорий этиш” каби вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2020 йил 13 февралдаги 01-55-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган илмий-амалий таклиф ва фикр-мулоҳазалар келгусида партиянинг илмий-амалий тадбирлар режасини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish