Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Тўлқин Холмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликнинг   ривожланиш тенденциялари», 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ss130. 
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор, Бекмуродов Исматилла, сиёсий фанлар  номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл мухандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакатларининг ўзаро ижтимоий-маданий, сиёсий соҳалардаги ҳамкорлиги доирасида эришилган натижалар динамикасини ишлаб чиқиш ва уни ривожлантириш борасида янги имкониятлар мавжудлигини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикаси ўртасида ижтимоий-маданий, сиёсий алоқалар ривожланишида икки халққа хос бўлган урф-одатлар, қадриятлар, дунёқарашлар ва ментал хусусиятлардаги умумийлик муҳим ўрин тутаётганлиги очиб берилган;
мамлакатлараро ижтимоий-маданий соҳадаги иккитомонлама алоқаларни сиёсий нуқтаи назардан суверентетизм  тамойиллари асосидаги ҳамкорликнинг 1992-2016 йилларни қамараб олган биринчи ҳамда  Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича “ҳаракатлар стратегияси” доирасидаги ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни амалга ошириш жараёнларини ўз ичига олувчи иккинчи даврларга бўлиб ўрганиш лозимлиги асосланган;
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ижтимоий-маданий ҳамкорлигига оид статистик материаллар, маълумотлар динамикаси ва  халқаро тажрибалар асосида истиқболда сиёсий алоқаларни ҳам ривожлантириш  лозимлиги юзасидан хулосалар ишлаб чиқилган;
давлатлараро ҳамкорликда ижтимоий-маданий муносабатлар тизимини такомиллаштириш, айниқса, Жанубий Корея давлатининг ривожланишига замин яратган  фан ва таълим соҳасидаги тажрибасидан Ўзбекистон таълим тизими ислоҳотлари жараёнида фойдаланиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги ижтимоий-маданий соҳалардаги ҳамкорликнинг   ривожланиш тенденциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикаси ўртасида ижтимоий-маданий, сиёсий алоқалар ривожланишида икки халққа хос бўлган урф-одатлар, қадриятлар, дунёқарашлар ва ментал хусусиятлардаги умумийлик муҳим ўрин тутаётганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 12 декабрдаги 01-09-2298-сон  маълумотномаси). Мазкур хулосалар Қўмита ва Корейс Маданият Марказлари Ассоциацияси ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликни бир тизимга солишга ҳамда уни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган;
мамлакатлараро ижтимоий-маданий соҳадаги иккитомонлама алоқаларни сиёсий нуқтаиназардан суверентетизм тамойиллари асосидаги ҳамкорликнинг 1992-2016 йилларни қамараб олган биринчи ҳамда  Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича “ҳаракатлар стратегияси” доирасидаги ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни амалга ошириш жараёнларини ўз ичига олувчи иккинчи даврларга бўлиб ўрганиш лозимлигига доир фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг 2019 йил 29 ноябрдаги 01-08-198-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-методик марказнинг республикамизда фаолият юритаётган маданият марказларига методик қўлланмалар ишлаб чиқиш жараёнида, жумладан,  Корейс Маданият Марказлари Ассоциацияси  билан илмий-методик ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган; 
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ижтимоий-маданий ҳамкорлигига оид статистик материаллар, маълумотлар динамикаси ва  халқаро тажрибалар асосида истиқболда сиёсий алоқаларни ҳам ривожлантириш  лозимлиги юзасидан берилган хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2019 йилга мўлжалланган иш режасининг “V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” деб номланган бўлимининг 27- банди (Миллатлараро муносабатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш)да фойдаланилган  (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил 27 декабрдаги 01-855-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси иш режасида фойдаланиши ҳамда амалиётга жорий этилиши фуқароларнинг миллий ва умумбашарий қадриятларини ривожлантириш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг мафкуравий омилларига партия эътиборини янада кучайтиришга хизмат қилган;
давлатлараро ҳамкорликда ижтимоий-маданий муносабатлар тизимини такомиллаштириш, айниқса, Жанубий Корея давлатининг ривожланишига замин яратган  фан-таълим соҳасидаги тажрибасидан  Ўзбекистон таълим тизими ислоҳотлари жараёнида фойдаланиш лозимлигига доир хулосалардан ҳамда Ўзбекистоннинг Жанубий Корея муносабатларининг  мамлакат тараққиёти йўлидаги ривожланиш омилларига оид материаллар, қиёсий маълумотлар, халқаро тажрибалар таҳлили ва истиқболли имкониятларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг Илмий методик таҳлиллар бўлими фаолиятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 12 декабрдаги 01-09-2298-сон  маълумотномаси).  Ушбу хулоса ва таҳлиллар миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish