Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Эркин Абдихалиловичинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдромини профилактикаси ва даволаш афзаллигини баҳолаш”, 14.00.40–Шошилинч тиббиёт. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Tib206. 
Илмий маслахатчи: Карабаев Худойберди Карабаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc./0430.12.2019.Tib.63.01. 
Расмий оппонентлар: Зиновьев Евгений Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Собиров Джурабой Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиорган етишмовчилиги синдромини профилактикаси ва корекциялаш орқали куйиш касаллиги билан жабрланган беморларда даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
куйиш касаллиги кечишини комплекс таҳлили қилиш асосида, куйиш касаллиги даврларига хос бўлган ПОЕ ва гомеостаз бузилишларининг бир қанча объектив мезонлари ва уни меьёрлаштиришда инфузион-трансфузион терапиянинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
ўтказилган клиник ва лаборатор текшириш натижалари асосида кристаллоид, коллоид ва тузсиз эритмалар нисбати ҳисобга олинган ҳолда муҳитнинг оптималлашган миқдорий ва сифат таркиби кўзда тутилган патогентик асосланган интенсив трансфузион терапия схемаси тақдим этилган;
оғир куйган беморларда меъда-ичак тракти ўткир яраси ва эрозиялари келиб чиқишида яллиғланишга тизимли жавоб синдроми аҳамияти аниқланган;
нутритив-метаболик қувватни самарадорлигини ошириш мақсадида, углевод ва ёғлар таркиби камайтирилган энтерал аралашмалар, энергетик таъминот ва энергопластик таъминот учун оқсиллар таркибини кўтариш, бундан ташқари жигар метаболизмини яхшилаш учун аминокислота препаратларидан бошлаш асосланган;
ПОЕ синдроми келиб чиқишини олдини олишда, инфекцион асоратлар ва ўлим сонини камайтиришда эрта хирургик давони қўллашнинг юқори самарадорлиги исботланган;
куйиш касаллигини профлактикаси ва даволашда самарадорлиги патогенетик асосланган комплекс дастур ишлаб чиқилди, бунга куйиш касаллиги кечишини корректировкалаш (тузатиш) ва полиорган етишмовчилиги синдроми келиб чиқишини олдини олишга имкон берувчи фаол хирургик ёндошув, нутритив ва органопротекторли терапия асосланган; 
куйиш шоки оғирлигини баҳолаш «OJOG-T» ва куйиш шоки даражаларини ҳисоблаш «Grad-2» информатив ҳисоблаш кўрсатгичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдроми диагностикаси, даволаш ва профилактикасини бахолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Оғир куйган беморларда меъда-ичак тракти функцияси бузилишилари» ва «Куйиш касаллигида гемостаз тизими бузилишлари» услубий тавсияномалар ишлаб чиқилди (Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 2019 йил 24 апрел №8 н-д/88-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдроми даволаш ва профилактикасида самадорлик имконини берган;
Оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдромини профилактикаси ва даволаш усулларини яхшилаш буйича диссертацияси ишида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё ва Жиззах филиали комбустиология булимларига киритилди (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирилиги хулосаси 2019 йил 24 апрелдаги №8 н-д/88-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий килиниши оғир куйган беморларда эрта некрэктомия ва бир вақтда аутодермопластикани қўллаш ПОЕ кўрсатгичини 94,2% дан 60,9% гача пасайтиришга, ўлимни 27,47% дан 19,39% гача камайишига имкон берган ва беморларнинг касалхонада бўлиш давомийлигини 11,2 кунга кискариши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish