Sayt test rejimida ishlamoqda

Титова Жанна Олеговнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Насос станцияларининг ҳолатларини ростлаш алгоритмлари ва усуллари», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: 2013 йил 11 октябрдаги LA0000618-сон гувоҳнома, қайд рақами №746.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т174.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, 14.07.2016.Т.02.01.

Илмий маслаҳатчи: Аллаев Кахрамон Рахимович, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Тягунов Михаил Георгиевич, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хашимов Арифжан Адилович, техника фанлари доктори, профессор; Камалов Толяган Сирожиддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:«Гидролойиҳа» акциядорлик жамияти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: насос ва гидроэлектрик станцияларнинг асосий ва ёрдамчи энергетик жиҳоз ва қувурларидаги беҳосдан ўтиш жараёнлари ҳамда беқарор режимларига салбий таъсири ва оқибатларини пасайтирувчи алгоритм, усул, услуб ва қурилмаларини яратишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

насос станцияларининг энергетик жиҳозларидан фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда электромеханик ва гидромеханик ўтиш жараёнларини босқичма-босқич ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;

насос станцияларининг беқарор режимларидаги энергия тизимларининг ўтиш жараёнларини тадқиқ қилиш имкониятини берувчи «қувур-насос-электрдвигатель-электр тармоқ» тизими элементларини ҳисоблашнинг умум-лаштирилган математик модели ва дастурий мажмуалари ишлаб чиқилган;

насос станцияларининг энергетик жиҳозлари ва қувурларини гидравлик зарбадан ҳимоялаш учун қайта ишга тушириш қурилмасини қўллашнинг янги усулари ишлаб чиқилган;

насос станцияларининг энергетик жиҳозлари ишончлилигини ошириш  учун насоснинг дискли занжирини пропорционал бошқариш қурилмаси ишлаб чиқилган;

ростлаш тизимли пурковчи насос ёрдамида турли хил баландликдаги  дренаж ва оқова сувларни бир вақтда чиқариш услуби ишлаб чиқилган;

бинодан фильтрацияли, дренаж ва ёмғир сувлари ҳамда насос станцияси ҳудудига туташган қисмдаги сувларни пурковчи насос ёрдамида бир вақтда олиб ташлашнинг ростлаш тизими яратилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Насос станциялари иш режимларининг алгоритми ва усулларини яратиш бўйича олинган натижалар асосида: 

насос станциялари ва насосларни беқарор иш режимларини ростлашнинг энергиятежамкор восита ва усуллари, насос станциялари қувурларига гидравлик зарбани камайтиришнинг самарали тизимлари қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги қатор, жумладан Қарши магистрал канали фойдаланиш бошқармасининг 1−4 КМК, «Мирзачўл» насос станцияларини эксплуатация қилишда вилоятлараро бошқармасининг ДНС-1, ДНС-2, ДНС-3 ва «Ховост-Ғаллакор» насос станцияларида жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 04/31-700-сон  маълумот-номаси). Илмий натижаларни қўлланилишида насос станциялари шахсий эҳтиёжларига электр энергия сарфини ўртача 4% га камайтириш имкониятини берди;

бинодан фильтрацияли, дренаж ва оқова сувлари ҳамда насос станцияси ҳудудига туташган қисмдаги сувларни пурковчи насос ёрдамида бир вақтда чиқариб ташлаш учун ростлаш тизимлари қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги қатор, жумладан Наманган насос станцияси, энергетика ва алоқа бошқармасининг «Туркистон 1-1» ва «Туркистон 1-2», Қашқадарё насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасининг «Пахтакор», «Гувалак», Жиззах насос станциялари энергетика ва алоқа бошқармасининг “Қораянтоқ” ва “ДМ-1”, Қарши кичик насос станцияларини эксплуатация қилиш бошқармасининг “М-2-2” насос станцияларида жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 04/31-700-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўлланилишида 1 йил муддат ичида сарфларни қоплайдиган, шунингдек сарфларни қоплаш нормативидан 6,5 баробар энергия самарадор пурковчи насосларни ишлаб чиқиш имкониятини берган;

насос станцияларининг энергетик жиҳозларидан фойдаланиш муддатининг давомийлигини ҳисобга олган ҳолда электромеханик ва гидромеханик ўтиш жараёнларининг босқичма-босқич ечиш алгоритми, босим ҳосил бўладиган насос станция қувурларидаги гидравлик зарбаларни аниқлаш ва ҳисоблаш дастурлари, «қувур-насос-электрдвигатель-электр тармоқ» тизим элементларининг ўзаро боғлиқлик умумлаштирилган математик модели ОТ-Ф5-036 «Энергетикада электромеханик ва гидромеханик ўтиш жараёнларнинг ўзаро боғлиқликларини формаллаштириш» грант лойиҳасида (2007–2011) ўтиш жараёнларидаги энергетик параметрларни аниқлаш учун фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 20 октябрдаги ФТК-03-13/700-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши насос станцияларининг асосий ва ёрдамчи энергетик жиҳозлари ва қувурларидаги беҳосдан ўтиш жараёнига тушиш ва беқарор режимлардаги салбий таъсирларни камайтириш имкониятини берган. Гидравлик зарб 40% га, босим тушишининг давомийлиги 1,5 мартага камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish