Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошқодирова Рано Эркинжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рух ишлаб чиқаришда клинкерни самарали қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т727. 
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Сойиб Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Улуғбек Абдурасулович, техника фанлари доктори; Хужакулов Нурмурод Ботирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: «Минерал ресурслар институти» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рух ишлаб чиқаришда клинкерни самарали қайта ишлаш технологиясининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клинкернинг минералогик таркибидаги бирикмаларни электрхлорлашнинг термодинамик таҳлили асосида металларни эритмага қўшимча ўтказишга ёрдам берувчи электр танлаб эритиш жараёнида реакциялар кечиш механизми аниқланган;
электролиз жараёнида электрхлорлашнинг термодинамик таҳлилидан маълум бўлдики, темир хлорнинг катта қисмини ўзлаштиради, бу номақбул бўлиб, буни истисно қилиш учун электр танлаб эритишдан олдин клинкер таркибидан қўшимча темир концентратини олиш мумкинлиги аниқланган; 
электр танлаб эритиш жараёнида қимматли компонентларни ажратиб олишнинг кинетик параметрларини давомийликка, муҳит кислоталилигига, NaCl концентрациясига боғлиқликлари аниқланди, шунингдек бир вақтнинг ўзда битта аппаратда танлаб эритиш, флотация ва электролиз жараёнларини ўтказиш имконияти аниқланган;
атроф-муҳит муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда электр танлаб эритиш жараёнида қимматли компонентларни комплекс ажратиб олишни таъминлайдиган рух ишлаб чиқариш техноген чиқиндиси клинкерни электрхлорлашнинг технологик параметрларини танлаб олиш принциплари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рух ишлаб чиқаришда клинкерни қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рух ишлаб чиқариш чиқиндиси клинкерни магнитли бойитиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 8 январдаги АИ-00147-cон маълумотномаси). Натижада клинкер 1 мм гача янчилганда самарали натижага эришиш имконини берган;
магнитли бойитиш чиқиндиларидан металларни электр танлаб эритиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг рух заводида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 8 январдаги АИ-00147-cон маълумотномаси). Натижада клинкердан эритмага 84,9% Zn, 75,3% Cu ва 78,6% Pb ажратиб олиш имконини берган;
эритмалардан металларни ажратиб олиш «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг рух заводида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 8 январдаги АИ-00147-cон маълумотномаси). Натижада клинкердан металларни ажратиб олишни кўпайтириш имконини берган;
рух ишлаб чиқариш клинкерини қайта ишлаш технологик схемаси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг рух заводида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2020 йил 8 январдаги АИ – 00147-cон маълумотномаси). Натижада қўшимча 450 т металлик темир ва 44,4 т олтин таркибли кек олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish