Расулова Ситорабону Нормуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мақсадли маҳсулот олиш учун қатор оксидловчиларнинг сувли муҳитдаги сульфидли бирикмалар билан ўзаро таъсир қонуниятлари», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/K157.
Илмий раҳбар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03
Расмий оппонентлар: Сидиқов Абдужалил Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Каттаев Нуриддин Тўраевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсадли маҳсулот олиш учун қатор оксидловчиларнинг сувли муҳитдаги сульфидли бирикмалар билан ўзаро таъсир қонуниятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор электролит эритмаларда айланадиган диск усули билан, оксидловчи моддалар (озон-кислород, натрий гипохлорит) мавжуд бўлганда, сульфид бирикмаларининг оксидланиш реакциясининг чекланган босқичи аниқланган.
металл ионларининг (Сu, Fe, Mo) диффузия коэффициентларининг қийматлари, диффузия қатламининг қалинлиги ва Сu, Fe, Mo сульфид бирикмаларнинг оксидланиш жараёнларининг фаолланиш энергиялари аниқланган;
илк бор молибден дисульфидини натрий гипохлоритда оксидланиш жараёни учун кинетик тенглама таклиф қилинган ва уни натрий гипохлоритда оксидланиш жараёни учун реакция тартиби хисобланган;
Мо-тутган сульфидли руда ҳомашёсидан гидрокимёвий оксидлаш ва эритмага ўтказиб бериш натижасида, мақсадли маҳсулотларни (Мо, Re, Cu, Fe, Au, Ag) ажратиб олиш муҳитнинг оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, оксидловчининг концентрацияси, температура ва таъсирлашиш вақти орқали назорат қилиниши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қатор оксидловчиларнинг сульфидли бирикмалар билан ўзаро таъсир қонуниятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молибден тутган хомашёни намунавий тайёрлаш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 15 июлдаги ХА-005571-сон маълумотномаси). Натижада, реагент эритмасидаги молибденитли концентратнинг тортилган намунасидан электрооксидлаш ва эритмага ўтказиш: 8–18 % натрий гипохлорит ёки 10 % ли NaCl эритмасида диафрагмасиз электролиз қилинганда Mo, Re, Au эритмага ўтиш, кекда Si, Fe қолиш имконини берган;
куйдириш натижасидаги молибденли саноат маҳсулотининг тортилган намунасидан металларни эритмага ўтказиш натижаси: 8–18 % ли натрий гипохлорит ёки 10% ли NaCl эритмасида диафрагмасиз электролиз “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 15 июлдаги ХА-005571-сон маълумотномаси). Натижада 20–35 °Сда Mo, Re, Au эритмага ўтиш, кекда Si, Fe қолиш имконини берган;
комбинатнинг шлам майдонидан олинган Мо-тутган кекнинг (8,5% гача) тортилган намунасидан реагент эритмасида металларни эритмага ўтказиш натижаси: 8-18 % ли натрий гипохлорит ёки 10% ли NaCl эритмасида диафрагмасиз электролиз “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 15 июлдаги ХА-005571-сон маълумотномаси). Натижада Mo, Re, Au эритмага ўтиш, кекда Si, Fe қолиш имконини берган.