Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангиров Низом Абдурахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноосфера концепциясининг фалсафий-методологик таҳлили», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fa1187.
Илмий раҳбар: Каримов Иброҳим, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасаноми: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мамашокиров Саидмурод, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуратова Алима Карлыбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ноосфера концепциясининг фалсафий-методологик асосларини таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноосфера тушунчасининг мазмун-моҳияти ва илмий таснифи  фалсафий-методологик жиҳатдан асослаш орқали унинг субстанционал негизлари (табиий-географик шароит, ижтимоий муҳит ва антропоген таъсир) аниқлаштирилган;
ижтимоий муҳит ва таълим-тарбия билан ақлий ривожланишнинг синергетик боғлиқлиги ноосфера ривожланиш тамойили эканлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
“ноосферавий билим”, “ноосферавий дунёқараш”, “ноосферавий фаолият” тушунчалари ноосфера концепциясининг ижтимоий детерминистик жиҳатлари эканлиги исботланган; 
ноосферанинг “инсон – ақлий фаолият – инновация – барқарор тараққиёт” моделининг механизмлари (эҳтиёж, мақсад, фаолият, инфратузилма) илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ноосфера концепциясининг фалсафий-методологик таҳлили бўйича ишлаб чиқилган фалсафий-методологик таклиф ва тавсиялар асосида:
ноосфера тушунчасининг мазмун-моҳияти ва илмий таснифи  фалсафий-методологик жиҳатдан асослаш орқали унинг субстанционал негизлари (табиий-географик шароит, ижтимоий муҳит ва антропоген таъсир)га оид хулосалардан “Илмий ғояларнинг ижтимоий тараққиётдаги фалсафий аҳамияти” (Тошкент: Наврўз, 2014. 3-боб. –Б. 55-69. (ҳамммуалифликда). ISSN 978-9943-381-68-1; КБК 67.412 (5Ғ)) номли илмий методологик қўлланмада ўз аксини топган. Илгари сурилган илмий хулосалар ёшларнинг билиш жараёнидаги муаммоларни ўрганишда назарий билимларини такомиллаштиришга ҳамда воқелик ҳақидаги тасаввурларининг ўзгаришига хизмат қилган;
ижтимоий муҳит ва таълим-тарбия билан ақлий ривожланишнинг синергетик боғлиқлиги ноосфера ривожланиш тамойили эканлиги ҳамда “Авеста” ва Зардўшт гаталарида билим ва таълимнинг ўзаро алоқадорлигига оид хулоса ва таклифларидан А-1-92 рақамли “Авестани тизимли тадқиқ этиш ва “Зардуштийлик Хрестоматиясини” нашр этиш” (2015-2017 йиллар) мавзуидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 май 89-03-1999 сон маълумотномаси). Берилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мамлакатимиз ёшлари маънавиятини янада юксалишига, миллий ўзлигини англашига, умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
“ноосферавий билим”, “ноосферавий дунёқараш”, “ноосферавий фаолият” тушунчалари ноосфера концепциясининг ижтимоий детерминистик жиҳатлари эканлигига оид хулосалардан «Ижтимоий фалсафа» ўқув қўлланмасининг «Жамият – яхлит тизим сифатида”, “Жамият ҳаёти ва тараққиётининг табиий ва ижтимоий омиллари”, “Фан”, “Ижтимоий тараққиёт – табиий-тарихий жараён” ва “Ижтимоий тараққиётнинг субъектлари ва ҳаракатлантирувчи кучлари” деб номланган бўлимларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 май 89-03-2021 сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар файласуфлар, бакалавр, магистр, тадқиқотчилар ва кенг ўқувчилар жамоатчилиги, ижтимоий фан мутахассислари учун қўлланма сифатида хизмат қилган;
ноосферанинг “инсон – ақлий фаолият – инновация – барқарор тараққиёт” моделининг механизмлари (эҳтиёж, мақсад, фаолият, инфратузилма) эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан “O‘zbekiston 24” телеканали “Ахборот 24” информацион дастурлари (2018 йил март-апрель ойлари) сценарийсини тайёрлашда фойдаланилди (“O‘zbekiston 24” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 11 июлдаги 01/09-721-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшлардаги маънавий баркамоллик салоҳиятини, миллий онги ва илмий тафаккурини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish