Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Анвар Меликмуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларини комплекс хирургик даволаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib174.
Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
билак суякларининг битмаётган синишлари ва сохта бўғимларини хирургик даволашда патологик ўчоқ локализациясини инобатга олган холда танланадиган дифференциал даволаш тактикаси ишлаб чиқилган;
билак суякларининг битмаётган синишлари ва сохта бўғимларини хирургик даволашда протеолитик фермент воситаси (кукумазим) ва аутосуяк кўмиги трансплантациясининг биргаликда қўлланилиши билакда кечаётган остеорепарация жараёнларининг нормал кечишига  оптимал шароит яратиши исботланган;
билак суякларининг битмаётган синишлари ва сохта бўғимларини хирургик даволашда протеолитик фермент воситаси (кукумазим)нинг суякдаги патологик ўчоқда локал қўлланилиши беморнинг иммунологик параметрлари динамикасини ижобий силжишига сабаб бўлиши исботланган;
билак суякларининг битмаётган синишлари ва сохта бўғимларини хирургик даволашда протеолитик фермент воситаси (кукумазим)ни гипертрофик ва атрофик локал ўзгаришлар холатига нисбатан қўллаш частотаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза қопқоғининг ноостабилигини даволашни такомиллаштириш мақсадида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Узун найсимон суяклар битмай қолган синиқлари ва сохта бўғимларни комплекс даволаш” номли услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-д/267-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қўл функцияси тикланиши имконини берган;
билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларини даволаш тактикасини танлаш учун ташхислаш ва регенерация вақти ҳамда натижаларини бахолаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-д/267-сон маълумотномаси). Олинган натижалар иммунологик кўрсаткичлар даражасини ижобий силжишларини олиш имконини берган;
билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимлари тадқиқотининг илмий натижалари ва уларни даволаш услубларини жорий қилиш, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали, Республика ихтисослаштирилган травматологи я ва ортопедия илмий амалий марказининг Самарқанд филиали ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилиши натижаларнинг 87,6% беморларда 1,5 мартага яхшиланиш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish