Эргашев Улуғбек Абдурасуловичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мураккаб ва ўта мураккаб таркибли олтин сақлаган Қизилқум рудаларини қайта ишлаш самарадорлигининг илмий-техник асослари», 04.00.14–Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/В2016.2.Т708.
Илмий маслаҳатчи: Санақулов Қувондиқ Санақулович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.GM/T.10.01.
Расмий оппонентлар: Юсупходжаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Искандарова Мастура Искандаровна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Сойиб Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшимчаолтин ажратиб олишни таъминловчи техник ва технологик ечимларга асосланган, олтин сақлаган сулфидларни тўлиқ очилишига йўналтирилган комбинациялашган қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарама-қарши оқим декантациясида коллоид формада қоладиган олтиннинг pH муҳитга боғлиқлиги илк бора аниқланиши ва биокекни ювиш жараёнидаги олтиннинг йўқотилиши 50% га камайтирилишга эришиш асосида биооксидли бойитиш технологияси ишлаб чиқилган;
арсенат ва темир оксисульфати коллоид эритмаси ҳосил бўлиб, бўтананинг суюқ фазасидаги Fe+3 тузларининг гидролизи (ювишда рН ўзгариб), бу бўтана суюқ фазасининг қовушқоқлиги ортишига ва биооксидлаш кеки шлам фракцияси чўкиши тезлигининг камайишига олиб келиши ва қарама-қарши оқим декантацияси қуюлтиргичларида тиндирилишнинг ёмонлашиши сабаби аниқланган;
биооксидлаш жараёнидаги кўпик ҳосил бўлиш механизми асосида реакторлардаги пульпанинг кўмирли қисмини флотация факторлари ҳисобидан коллоидли ва майда дисперсли олтин зарраларини фракциялаш йўли билан олтинни бойитиш (флотоконцентрат билан солиштирганда 6–8 марта) усули тавсия этилган;
биооксидлаш маҳсулотларини цианлаш жараёнида роданидлар ҳосил бўлиши кинетикаси ва олтиннинг цианли комплекси билан рақобатли сорбциясидаги иштироки аниқланган ва вақт мобайнида роданидларнинг миқдорларини цианид натрий концентрацияси динамикасини ўзгаришига боғлиқлиги (10–12 соат), вақт тугаши билан эса жараённинг ўзгаришига таъсир кўрсатмаслиги ҳамда олтинни цианидли танлаб эритишдаги тезлиги роданидлар юзага келиш тезлигидан катталиги аниқланган;
биооксидлаш маҳсулотларини сорбцияли цианлаш жараёнидаги ионалмашувчи смоланинг ҳолати асосида сорбентлар хоссасининг роданидлар билан заҳарланиши ҳисобига пасайиши кузатилди ва бу сорбция суюқ чиқиндиларида олтин миқдорининг ошиши ва уни ажратиб олишни камайишига сабаб бўлиши аниқланган;
биооксидлаш маҳсулотининг оксидли куйдириш жараёнида ҳароратнинг олинадиган куйинди сифатига таъсир кўрсатувчи асосий омил экани, 650–743°С иссиқ ҳароратга қараганда 570–600°С да олтин ажратиб олиниши юқори бўлиши аниқланган ҳамда бу ҳолат 650–743°С иссиқ ҳароратда олтинни цианлашда халақит берувчи скородит қобиғи юзага келиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мураккаб ва ўта мураккаб таркибли олтин сақлаган рудаларни қайта ишлаш асосида:
кислоталаш ёрдамида сульфидли олтинмишьякли рудалардан олтин ажратиб олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (20.02.2012 й. IAP №04489) олинган. Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши чиқиндига кетаётган олтин ҳажмини камайтириш имконини берган;
куйдириш ёрдамида мураккаб таркибли сульфидли олтинмишьякли рудалардан олтин ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган куйдириш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (17.11.2015 й. IAP №05134) олинган. Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши сульфидли олтинмишьякли рудалардан олтинни ажратиб олиш даражасини ошириш имконини берган;
пульпадаги биооксид маҳсулотларини ювишдан олдин кислоталаш технологияси Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли ГМЗ-3 корхонасида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 7 октябрдаги 02-02-10/10718-сон маълумотномаси). Мазкур технологияни амалиётга жорий қилиш натижасида қарама-қарши оқим декантацияси қуюлтиргичида тоза устки оқим маҳсулоти олинган;
биооксилдаш ва углеродли моддалар сақлаган, мураккаб ва ўта мураккаб таркибли олтин сақлаган рудаларни ва концентратларни комбинацион қайта ишлаш технологияси Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли ГМЗ-3 корхонасида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 7 октябрдаги 02-02-10/10718-сон маълумотномаси). Мазкур технологияни амалиётга жорий қилиш натижасида амалдаги қайта ишланадиган рудаларни йиллик ҳажмини сақлаган ҳолда тайёр маҳсулотлар таннархини камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган ҚСТК нейтрализация маҳсулотидан олтин ажратиш технологияси Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли ГМЗ-3 корхонасида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 7 октябрдаги 02-02-10/10718-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида ҚСТК нейтрализация маҳсулотидан қўшимча олтин ажратиш ва чиқиндилар билан қимматли маҳсулотнинг чиқиб кетиш олди олинган;
ишлаб чиқилган ҚҚОД контурида биооксидлаш маҳсулотларини қуюқланиш унумдорлигини ошириш усули Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли ГМЗ-3 корхонасида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 7 октябрдаги 02-02-10/10718-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида биокекни қуюқланишидаги харажатларни камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган «пульпада кўмир» схемасидан фойдаланиб, кекни сорбцияли цианлаш жараёнида олтин ажратиб олишни кўпайтириш технологияси Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли ГМЗ-3 корхонасида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 7 октябрдаги 02-02-10/10718-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида операциядан олтин ажратиб олиш даражасини 8–10% га ошириш имконини берган.