Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитбаев Алишер Хамидовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Госсипол янги ҳосилаларининг синтези, тузилиши ва биологик фаоллиги», 02.00.03–Органик кимё; 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К60.

Илмий маслаҳатчи: Долимов Давронбек Нигманович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.К.01.02.

Расмий оппонентлар: Абдуғофуров Ибрагимжан Азизович, кимё фанлари доктори, профессор; Ташмухамедова Айниса Каримовна, кимё фанлари доктори, профессор; Мавлянов Саидмухтор Максудович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

  II. Тадқиқотнинг мақсади: госсипол молекуласи асосида структуравий аналогларини белгиланган параметрлар асосида модификациялаш, биологик фаоллиги ва физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор пахтада эркин радикалларнинг ҳосил бўлиши аниқланган ҳамда госсиполнинг 2-оксибензальдегид,
2-оксинафтальдегид ва пиридоксалнинг 100 дан ортиқ янги азометинли ҳосилалари, гидразинга ўхшаш фармакофор гуруҳга эга бўлган бирикмалар (эфедрин, сальсолин, карбазол ва дифениламин) синтез қилинган;

госсиполнинг янги ҳосилаларини везикуляр стоматит вирусига ва триптофан бирикмаларини вирусга қарши фаоллиги кўрсатилган, шунингдек E.соli, St.aureus, X.malvasearum, В.subtilis каби бактерияларга қарши юқори биологик фаолликни намоён қилувчи янги доривор моддалар синтез қилинган;

госсиполнинг Шифф асосларининг супрамолекуляр ва металлкомплекслари (Cu2+, Ni2+ ва бошқа металл ионлари) олинган;

диаминогоссипол икки хил усулда олинган ва унинг асосида турли табиатга эга бўлган альдегидлар ёрдамида Шифф асослари синтез қилиниб, квант-кимёвий ҳисоблаш усуллари ёрдамида молекуляр-динамик кўрсаткичлари, электрон тузилиши аниқланган;

ГКМАТни мегосин ва тагосин билан супрамолекуляр комплексларини интерферониндуцирловчи фаоллиги госсипол, мегосин ва тагосинларга нисбатан устунлиги исботланган;

мегаферон таркибидаги мегосин ва ГКМАТ миқдорини идентификация қилиш, аниқлаш ва ажратиш учун ЮССХ усули ишлаб чиқилган ва мегафероннинг супрамолекуляр комплекси таркиби ҳамда моддаларнинг кристалланиш даражалари аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашё асосида олинадиган доривор препаратларнинг янги авлодини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

синтез қилинган янги антигерпетик препарати Universidad De Malaga томонидан «Thermophilic and halophilic extremophiles in Eurasian Environments» илмий лойиҳасида фойдаланилган (Universidad De Malaga (Испания)нинг 2016 йил 23 октябрдаги маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижаси янги антигерпетик доривор препаратларни ажратиш, сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш ҳамда айрим вирусларга қарши фаоллигидан фойдаланиш имконини берган;

супрамолекуляр комплексларни синтез қилиш услублари  «Фарғонаазот» АЖ фаолиятига жорий этилган («Фарғонаазот» АЖ нинг 2016 йил 24 октябрдаги 10/5078-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижаси дори воситаларининг янги авлодини яратиш имконини берган;

глицирризин кислотасининг моноаммоний тузи билан мегосиннинг супрамолекуляр комплексини олиш бўйича олинган натижалар Ф-6-05 «Полифенол ва тритерпеноидларнинг янги ҳосилаларининг антибиотиклар таъсирига резистент бўлган патоген бактерияларга қарши фаоллик таъсир механизмини ўрганиш» илмий лойиҳасида (ЎзМУ, 2012–2016 йй.) герпесга қарши янги дори воситаси яратишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 12 октябрдаги ФТК-03-13/685-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши янги дори воситаси «Мегаферон»ни синтез қилишга хизмат қилган;

тагосиннинг супрамолекуляр комплексини олиш бўйича олинган натижалар А-11-10 «Митохондриал касалликларга қарши дори препарати яратиш ва ишлаб чиқиш» илмий лойиҳасида (ЎзМУ, 2014–2016 йй.) антибактериал хоссали дори воситаларини олишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 12 октябрдаги ФТК-03-13/685-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши антибактериал хоссага эга бўлган янги доривор препарат яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish