Насруллаева Нафиса Зафаровнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз тили фразеологик бирликлар семантикасидаги гендер концепцияси», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /филология фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Fil89.
Илмий маслаҳатчи: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Fil.09.01.
Расмий оппонентлар: Деннис Морган Рэй, филология фанлари доктори, Ханкук университетининг профессори; Хошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Расулова Маҳфуза Инамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тили фразеологик бирликларининг гендерли концептуаллашув жараёнини ишлаб чиқиш, унинг даражаларини аниқлаш ва тадқиқ қилинаётган тил фразеологиясида «эркак» ва «аёл» гендер концептларининг шаклланишини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилининг гендер белгили фразеологик бирликлар семантикасининг концептуаллашув жараёни назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқилган;
инглиз тилининг гендер белгили фразеологик бирликларининг семантикасида когнитив, миллий-маданий, тарихий ва этимологик мазмуни исботланган;
эркак ва аёлнинг гендер роллари ёритилган, қиёсланган ҳамда эркак ва аёл образларида гендерли асимметриялар аниқланган;
гендер белгили фразеологик бирликларнинг мазмун, структура ва гендерли компонент бўйича таснифи яратилган;
эркак ва аёл образларини бошқа (ўзбек ва рус) тилларга ўгиришнинг энг адекват усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гендер концептларнинг шакллантирувчи параметрларини ишлаб чиқиш, гендер белгили фразеологик бирликларни инглиз тилидан бошқа тилларга таржима қилиш жараёнида тақдим этилган таклифлар асосида:
бакалавриат таълим йўналишида 5120100–«Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)» ва «Чет тили амалий курси» фани бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2016 йил 18 октябрдаги № 01/22-84-сон маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар инглиз тилининг фразеологик бирликларни ўрганиш имконини беради, инглиз тилининг фразеологик бирликларини рус ва ўзбек тилларига самарали таржима қилишга хизмат қилади;
қиёсий таҳлил асосида аниқланган инглиз ва ўзбек тилларининг миллий-маданий хусусиятлари Давлат илмий-техника дастури доирасида бажарилган Ф1-ФА-0-12539 ФА-Ф1-Г040 рақамли «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида (типологик ва адабий таъсир йўналишида тадқиқ этиш)» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмита-сининг 2016 йил 8 сентябрдаги ФТК–03-13/564-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг қўлланилиши инглиз ва ўзбек адабий матнларида эркак ва аёл образларини ифодаловчи фразеологик бирликларни қиёслаш, ҳар бир тилнинг ўзига хос миллий хусусиятларини, тиллар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлик томонларини аниқлаш имконини берган;
инглиз фразеологик лисоний манзараси доирасида «эркак ва аёл» концептларининг тадқиқоти Лондон метрополитен университетининг ижтимоий фанлар факультетида лексикография, стилистика, таржима назарияси ва социолингвистика каби фанларнинг назариясини бойитиб, ушбу йўналишлар доирасида олиб борилаётган тадқиқотларда фойдаланилган (Лондон метрополитен университетининг 2016 йил 18 августдаги маълумотномаси). Инглиз фразеологияси материали асосида ишлаб чиқилган «эркак» ва «аёл» концептларнинг параметрлари гендер лингвистикасининг ривожланишига хизмат қилади;
диссертацияда аниқланган инглиз фразеологик бирликларининг тарихий, миллий-маданий ва этимологик мазмуни Челябинск давлат маданият институтида маданиятлараро мулоқот назарияси ва амалиёти йўналишида фойдаланилган (Челябинск давлат маданият институтининг 2016 йил 17 октябрдаги №938-10-сон маълумотномаси). Гендер белгили фразеологик бирликлар инглиз жамиятининг маданий ва миллий хусусиятларини очиб берган.