Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Дилбар Каримовнанинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Полимер системалар билан капсулалаш жараёнининг ғўза ўсимлиги ва уруғлик чигитнинг ривожланишига таъсири», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик,  (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари  номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №30.09.2014/В2014.5.Qх117.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалик институти, 14.07.2016.Qx.22.01.

Расмий оппонентлар: Нариманов Абдужалил Абдусаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абзалов Миратхам Фузаилович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: чигитга экишдан аввал маҳаллий экологик хавфсиз хитозан ва унинг ҳосилалари асосидаги полимер таркибли моддалар билан ишлов бериш ва капсулалаш технологиясини қўллаш орқали ўсимликнинг ўсиши-ривожланиши ва физиологик жараёнларини жадаллаштириш, уруғларнинг навдорлик сифатини яхшилаш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ғўзанинг чигити ва ўсимликнинг ривожланиши жараёнларига Bombyx mori хитозани ва унинг ҳосилалари билан капсулаланган полимер таркибли моддаларнинг таъсири аниқланган;

хитозан ва унинг ҳосилалари асосидаги препаратларни қўллашнинг мақбул ва чегаравий меъёрлари ишлаб чиқилган;

ғўзанинг маҳаллий Узхитан полимер препарати билан капсулаланган чигитида кечадиган жараёнлар асосланган;

ўсимликда кечадиган фотосинтетик жараёнларга турли ташқи ва ички омилларнинг таъсири аниқланган;

Узхитан, карбоксиметилхитозан (КМХ) ва мис хитозан металлокомплексини чигитни капсулалашда қўллашнинг самарадорлиги аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

«Уруғларни капсулалаш усули» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 03956);

«Дастлабки экиш материалида ажратиб олиш бўйича мезонли тартиб кўрсаткичини белгилаш билан юқори сифатли уруғликни аниқлаш усули» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04697);

«Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига экишдан олдин ишлов бериш учун композиция ва уни олиш усули» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган  (№IAP 20130 271);

Маҳаллий хом-ашё маҳсулотларидан тайёрланган Узхитан препарати, 2014-2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган. 2010–2015 йилларда Узхитан препарати билан ишлов берилган туксизлантирилиб капсулаланган уруғлик чигити тайёрлаш ҳажми «Ўзпахтасаноат» ассоциацияси заводларида 6,5 минг тоннага тенг бўлиб, ушбу уруғлик чигитлари республиканинг барча вилоятлари пахтачилик фермер хўжаликларида 190 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 06.06.2016 й. №02/20-773-сон маълумотномаси). Бунда уруғлик чигит Узхитан препарати билан капсулаланиб экилганда гектаридан 2,0–4,0 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари яхшиланган ва иқтисодий самара гектарига 100–150 минг сўмни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish