Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбуриев Бахтияр Маматқуловичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўғоз сигирларнинг эндемик микроэлементозлари, уларнинг оқибатлари ва профилактика чора-тадбирлари», 16.00.01–«Ҳайвонлар диагностикаси, терапияси ва хирургияси» (ветеринария фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /ветеринария фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №30.09.2014/B2014.5.V.20.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Норбоев Курбон Норбоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25.01.

Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бобоқулович, ветеринария фанлари доктори; Тоиров Эркин Санатович, тиббиёт фанлари доктори; Муртазин Булат Файзирахмонович, ветеринария фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Бухоро тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: бўғоз сигирлар эндемик микроэлементозларининг этиологияси, касалликларнинг кечиш хусусиятлари ва диагностикаси ҳамда у билан касалланган сигирлардан туғилган бузоқларнинг диспепсия билан касалланиши ҳамда касалликни олдини олиш ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор қорамолчилик фермер хўжаликларида бўғоз сигирларда эндемик микроэлементозларнинг турлари ва этиологияси, ҳайвонларни йил давомида бир жойда сақлашда уларнинг алиментар-эндемик характердаги мураккаб патология тарзида кечиши аниқланган;

мазкур патологиянинг ривожланишида модда алмашинуви, микро элементлар алмашинувининг бузилиши, организмда овқат ҳазм қилиш, юрак-қон томир ва ҳаракат аъзолари функциялари, қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичлари ва жигар функционал ҳолатининг издан чиқиши исботланган;

бўғоз сигирларнинг микроэлементозлар билан касалланиши оқибатида улардан нимжон, тана вазни кичик, ҳаётчанлиги ва организм табиий резистентлиги паст бузоқларнинг туғилиши ва ҳаётининг биринчи кунларида диспепсия билан касалланиши аниқланган;

бўғоз сигирларда эндемик микроэлементозларнинг гуруҳ усулида олдини олишда қўлланиладиган микроэлементли-витаминли озиқавий аралашманинг таркиби ишлаб чиқилган, унинг бўғоз сигирлар организмига, увиз сутининг сифати, сигирларнинг маҳсулдорлиги ва улардан туғилган бузоқлар физиологик ҳолатига таъсири аниқланган;

бўғоз сигирларнинг микроэлементозлар билан касалланиши оқибатида кузатиладиган бузоқлар диспепсиясини даволашда организмнинг сувсизланиши, интоксикацияга қарши ва ишқорловчи таъсирга эга бўлган 10% ли бентонит эритмасидаги янтоқ ва аччиқ шувоқ дамламаси, «Электролитли-дегидратацион эритма» (ЭДЭ) ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бўғоз сигирлар эндемик микроэлементозларининг диагностикаси, даволаш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

«Микроэлементозларни олдини олиш учун микроэлементли-витаминли аралашма»  ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 2013 0179). Бунда бўғоз сигирларнинг эндемик микроэлементозларини олдини олиш учун микроэлементли-витаминли аралашмаларни қўллаш усуллари ишлаб чиқилган;

«Бузоқлар диспепсиясини даволаш учун электролитли-дегидратацион эритма» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 2013 0180). Бунда бузоқлар диспепсиясини даволаш ва олдини олиш учун электролитли-дегидратацион эритмалардан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган;

бўғоз сигирларнинг микроэлементозларини олдини олиш учун «Микровит» микроэлементли-витаминли аралашмани қўллаш, бузоқлар диспепсиясини даволашни такомиллаштиришда «Электролитли-дегидратацион эритма»ни қўллашга асосланган даволаш ва гуруҳли олдини олиш усуллари Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари қорамолчилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Давлат ветеринария Бош бошқармасининг 15.09.2016 й. №48/4-1380-сон маълумотномаси). Бунда бузоқларни туғилгандаги тана вазни 13,4 фоизга ва тана вазнининг кунлик ўсишини 14,4 фоизга ошган, уларнинг диспепсия билан касалланиши 60 фоизга камайган, соғин сигирлар сут маҳсулдорлиги 38,5 фоизга юқори бўлган ҳамда иқтисодий самара бир бош сигир ҳисобига ўртача 545,8 минг сўмни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish