Махмудова Дилфуза Абдулазизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобиль йўли пойи ишчи қатламидаги лёссимон грунтларнинг кўп марталик юкламалар таъсиридаги мустаҳкамлик тавсифлари”, 05.09.02 – Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1364.
Илмий раҳбар: Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти, DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хаят Заирович, техника фанлари доктори, профессор; Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппарович, PhD, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобиль йўлларидаги йўл пойи лёссимон грунтларининг кўп марта ва қисқа вақт таъсир қилувчи юкламалар таъсири остида силжишга мустаҳкамлигини асослаш услубларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудида тарқалган лёссимон грунтдан қурилган йўл пойига кўп марталик юкламалар таъсир қилганда силжишга мустаҳкамлигини аниқлаш учун уни намлиги, зичлиги ва таъсир сонига боғлиқ ҳолда мавжуд конструктив ечимлар такомиллаштирилган;
йўл пойи грунтларини намланиш манбаларини ўрганиш асосида ҳисобий намликни аниқлаш усули такомиллаштирилган;
йўл пойи лёссимон грунтига кўп марталик юкламалар таъсир этганда унинг хоссаларининг ўзгаришини мавжуд қонуниятлари такомиллаштирилган;
йўл пойи ишчи қатламидаги лёссимон грунтларнинг мустаҳкамлик тавсифларини уни намлиги, зичлиги ва кўп марталик юкламалар таъсирида бўлганда аниқлаш ифодаси мавжуд боғлиқликлар орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Лёссимон грунтларининг кўп марта ва қисқа вақт таъсир қилувчи юкламалар таъсири остида силжишга мустаҳкамлигини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган лёссимон грунтларининг кўп марта ва қисқа вақт таъсир қилувчи юкламалар таъсири остида силжишга мустаҳкамлиги меъёрий ҳужжатларда, жумладан МҚН 29-2007 “Автомобиль йўллари кўтармаларининг зичланганлик даражасини назорат қилишнинг технологик қоидалари”, МҚН 46-2008 “Нобикир йўл тўшамаларини лойиҳалаш бўйича йўриқнома”, ИҚН 70-12 “Йўл пойининг сув-иссиқлик тартибини бошқаришни лойиҳалаш услублари бўйича қўлланма”, ИҚН 84-13 “Ўзбекистоннинг турли регионларида автомобиль йўллари грунтларини зичлик нормалари бўйича йўриқнома”, ИҚН 121-17 “Юқори намликдаги грунтлардан автомобиль йўлларининг пойини қуриш буйича йўриқнома” каби соҳа меъёрий ҳужжатларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 03/4608-2523-сон маълумотномаси). Натижада мустаҳкамлик кўрсаткичлардан йўл тўшамаларини лойиҳалаш даврида ҳисобга олинганда йўл тўшамасининг хизмат муддатида эксплуатацион ҳаражатларнинг камайишига имконият яратилган;
ишлаб чиқилган лёссимон грунтларининг кўп марта ва қисқа вақт таъсир қилувчи юкламалар таъсири остида силжишга мустаҳкамлик тавсифлари 4Р-150 Қўқон-Мулкобод автомобиль йўлининг йўл тўшамаси конструкциясини лойиҳалашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 03/4608-2523-сон маълумотномаси). Натижада йўл тўшамасининг хизмат муддати 2 йилга узайган, 1 км узунликдаги автомобиль йўлидан келадиган иқтисодий самарадорлик йилига 60 млн. сўмни ташкил этган.