Sayt test rejimida ishlamoqda

Насиров Абдурахим Абдимуталиповичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар:

Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):  «Француз, ўзбек ва рус тилларидаги провербиал фразеологизмларнинг семантик-стилистик ва миллий-маданий хусусиятлари», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирматилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA № 0000368.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 20.02.2014/В 2014.3-4.Fil148.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Абди Эшонкулович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Fil.09.01.

Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибодулло Камолович, филология фанлари доктори, профессор; Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 

Етакчи ташкилот: Версаль академияси (Франция).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: француз, ўзбек ва рус тилларидаги провербиал фразеологизмларнинг семантик-стилистик, этномаданий хусусиятларини аниқлаш ҳамда улардан ўзбек тилшунослигида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Диссертациянинг илмий янгилиги:

француз, ўзбек ва рус тилларидаги фразеологик бирликларнинг, хусусан, провербиал фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари, уларнинг фразео-семантик майдонларда жойлашиши ва келиб чиқиш тарихи ҳамда манбалари (этимологияси)ни аниқлаш орқали очиб берилган;

учта миллатнинг адабий тили ва жонли сўзлашув нутқидаги умуман фразеологик бирликларнинг ҳамда уларга қиёсан провербиал фразеологик бирликларнинг окказионал ва контаминацион ўзгаришлари, саккиз хил трансформацияланиш усулларидан фойдаланган ҳолда лингвостилистик хусусиятлари ёритилган;

француз, ўзбек ва рус тилларидаги миллийлик ва умумбашарийлик хусусиятлари биринчи марта қиёсланган, учта тил мисолида провербиал фразеологизмлар иштирокида очиб берилган, этномаданий қатламнинг аҳамияти аниқланган;

провербиал фразеологизмларнинг хусусиятлари, белгилари, қўлланилиш миқёси ҳамда бошқа типдаги фразеологик бирликлар орасида тутган ўрни очиб берилган, француз, ўзбек ва рус тилларидаги провербиал фразеологизмларга доир тушунчавий терминларнинг қиёсланаётган тиллардаги муқобиллари топилиб, ўзаро мувофиқлаштирилган, биринчи марта провербиал фразеологизм термини остида ишлатилган;

тадқиқотимизда баён этилган умуман хорижий тилларни, хусусан, француз ва рус тилларини ўрганиш ва ўзлаштиришда лўнда, сиқиқ ва қочиримга бой  провербиал фразеологизмлардан фойдаланишга доир илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Француз, ўзбек ва рус тилларидаги провербиал фразеологизмларнинг семантик, стилистик ва миллий-маданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган қиёсий типологик таклифлар асосида:

таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш жараёнида турғун бирикмалардан фойдаланишга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш  тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган ва уларнинг мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 12 майдаги 01–02/1–7–150-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мулоқот жараёнида провербиал фразеологик бирликларни умумий лексик бирликлар билан бир қаторда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш орқали иборалар, турғун бирикмалар маъносини таҳлил қила олиш, коса тагидаги нимкоса гапларнинг маъносини уқиш, англаш, таржима қилиш ва қўллай олиш стратегиялари ва босқичларини ёритиб бера олишга хизмат қилади ҳамда таълим муассасаларида чет тилларни ягона ёндашувга биноан ташкил этиш асосида таълим сифатини оширишга имкон яратди;

француз тили лексик фондидан фаол провербиал фразеологизмларни танлаш, уларнинг ўзбек ва рус тилларидаги муқобилларини топиш, ўзаро ўхшаш ва ноўхшаш томонларини қиёслаш ҳамда тадқиқотнинг амалий қисми сифатида уч тилли провербиал фразеологик луғат яратишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 12 майдаги 01–02/1–7–150-сон маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар турли тизимли тилларда провербиал фразеологизмлар иштирок этган матнларни англаш, уларни француз тилидан ўзбек ва рус тилларига ёки аксинча, ўзбек тилидан француз ёки рус тилларига самарали таржима қилишга ёрдам беради ҳамда лингвомаданий моҳиятини очишга хизмат қилади;

умумий ўрта таълим мактабларининг 1-, 4-, 5-, 9-синф француз тили дарслик мажмуаларини яратишда фойдаланилган (Hirondelle–1, 1-синф // Т.: Ўқитувчи, 2015, 2016; Hirondelle–2, 2-синф // Т.: Ўқитувчи, 2014, 2016; Hirondelle–3, 3-синф // Т.: Ўқитувчи, 2015; Hirondelle–4, 4-синф // Т.: Ўқитувчи, 2016;  Bonjour la France. 5-синф. Т.: Ўқитувчи, 2015; D’un état à l’autre. 9-синф. Т.: Шарқ, 2013). Умумий ўрта таълим мактабларида ушбу дарсликлардан, хусусан, улар таркибидаги турғун бирикмалардан ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзиш ва уларни нутқ жараёнида қўллаган ҳолда гапиришлари орқали ўқувчиларда француз тилидаги лингвистик компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилади. Ўқувчилар лексик бирликлар билан бирга фразеологик бирликларни ҳам ёзма ва оғзаки нутқда қўллай олиш кўникмаларига эга бўладилар. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish