Sayt test rejimida ishlamoqda

Батошов Авазбек Рисқуловичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғларининг флораси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/В2016.3.В174.

Илмий маслаҳатчи: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 14.07.2016.В.15.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Мадумаров Толибжон Абдумаликович, биология фанлари доктори, профессор; Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг конспектини тузиш ва Тоғлиўртаосиё провинцияси таркибида ботаник-географик район сифатидаги мустақил ўрнини асослашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг 69 оила, 355 туркум ва 781 турдан иборат бўлган конспекти тузилган, шулардан 412 тур тадқиқот ҳудуди учун илк бор келтирилган;

флоранинг таксономик таркиби ва турларнинг ареал типлари бўйича тақсимланиши аниқланган, етакчи оилалар ва ўсимлик қопламининг қиёсланиши асосида Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг бошқа қолдиқ тоғлардан фарқланиши исботланган;

жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғларини ботаник-географик тавсифи келтирилган ва флоранинг келиб чиқиши тоғли минтақалар билан боғлиқлиги исботланган ҳамда Нурота округи таркибида Нурота олди ботаник-географик районининг мустақил ўрни очиб берилган;

юксак ўсимликлар, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларнинг давлат кадастри амалга оширилган;

флоранинг маълумотлар электрон базаси ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасини тадқиқ қилиш доирасида олинган натижалар асосида:

флора конспекти, ГАТ хариталар ва маълумотларнинг электрон базаси табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 9 февралдаги № ОЭ-02/19-625-сон маълумотномаси; Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш Республика давлат инспекциясининг 2016 йил 9 февралдаги №19-04/90-сон маълумотномаси). Маълумотлар муҳофаза этиладиган турлар таркибини аниқлаштириш, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларни муҳофаза қилиш, давлат кадастрини юритиш ва табиатни муҳофаза этишга қаратилган самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;

юксак ўсимликларнинг 69 оиласига мансуб 1255 гербарий намуналари, хусусан, ҳудуд учун камёб, эндем, Ўзбекистон флораси учун янги бўлган тур намуналари Ўрта Осиёда гербарий намуналари сони бўйича етакчи бўлган республика «Ноёб объекти» – Марказий гербарийга (TASH) тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2016 йил 20 сентябрдаги №5/1255-1172-сонли маълумотномаси). Бу намуналар мазкур ҳудуддан йиғилган гербарий фондини бойитишга хизмат қилиб, турлар таркибини аниқлаштириш, оила ва туркумларини систематик таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси – FLORUZ ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш давомида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish