Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанов Давронбек Жумазаровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Поливинилхлорид асосида азот ва фосфор тутган ионитларнинг олиниши ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04–Физик кимё, 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA № 0000941/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.K85.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.К.01.02.

Расмий оппонентлар: Шарипов Хасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор; Рахмонбердиев Гаппор, кимё фанлари доктори, профессор; Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлоридни модификациялаб, таркибида азот ва фосфор гуруҳларини тутувчи анионит ва полиамфолитлар олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий ва сорбцион хоссаларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор мунчоқсимон поливинилхлорид асосида анионалмашувчи сорбент олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;

реакциянинг модификацияланаётган поливинилхлориднинг ғовакли структурасига боғлиқлиги ҳамда гетероген жараёнлар кинетикаси қонуниятларига бўйсуниши исботланган;

мунчоқсимон поливинилхлорид асосида олинган анионитни фосфит кислота билан модификациялаб, таркибида азот ва фосфор гуруҳлари тутган комплекс хоссага эга бўлган ионалмашувчи материал олинган ва улар олинишининг мақбул шароити ишлаб чиқилган;

ионитларнинг юқори сорбцион хоссага, термик ва механик барқарорликка эга экани ҳамда олинган параметрлари бўйича саноатда қўлланадиган АН-31 анионитдан фарқ қилмаслиги аниқланган;

анионит ва поликомплексонлар хромат, мис, ванадий, никель, индий ионлари ва йодга нисбатан юқори сорбцион хоссага эга экани ҳамда таркибида мис (II), никель (II), рух (II) ва кобальт (II) ионларини мураккаб эритмасидан динамик шароитда металл ионлари ажратилиб, полиамфолитни мис (II) ионларига нисбатан селективлиги юқори экани аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Мунчоқсимон поливинилхлорид асосида ионитлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

мунчоқсимон поливинилхлорид асосида таркибида азот ва фосфор гуруҳларини тутган янги полиамфолит олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (16.05.2016 й. № IAP 05232). Илмий тадқиқотлар натижасида импорт ўрнини босувчи янги полимер сорбентлар синтез қилиш имкониятлари яратилади;

янги полимер сорбентлар газларни тозалашда қўлланадиган метилдиэтаноламин таркибидаги ифлослантирувчи термик барқарор тузларнинг миқдорини камайтириш учун «Фарғонаазот» АЖда амалиётга татбиқ этилди («Фарғонаазот» АЖнинг 2016 йил 26 июлдаги 37/3768-сон маълумотномаси). Бунда маҳаллий хомашё асосида олинган сорбентларга эга бўлган ускуна метилдиэтаноламин таркибидаги термик барқарор тузлар миқдорини 1,5% га камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish