Дехканов Зулфикахар Киргизбаевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини этанол иштирокида нитрат кислотали бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA№0001352/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/В2015.3-4.Т561.
Илмий маслаҳатчи: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.
Расмий оппонентлар: Джусипбеков Умирзак Жумасилович, техника фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси мухбир аъзоси; Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Хамракулов Зохид Абдусамадович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: «Аммофос-Максам» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан этанол иштирокида бойитиш, ҳосил бўлган кальций нитрат ва фосфоконцентратни қаттиқ азоткальцийли селитра ҳамда комплекс фосфорли ўғитларга қайта ишлаш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи маротаба Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан кислота меъёри ва фосфоритнинг этанолга оғирлик нисбатига боғлиқ равишда бойитиб, ҳосил бўлган кальций нитратни этанол эритмаси билан ажратиб олиш мумкинлиги исботланган ва технологик тизими яратилган;
нитрокальцийфосфат бўтқасини рНни 3 гача аммонийлаштириш орқали Р2О5 ни суюқ фазага йўқолишини тўлиқ бартараф қилиш усули ишлаб чиқилган;
3 та учлик: Ca(NO3)2 - C2H5OH - H2O; NH4NO3 - C2H5OH - H2O; Ca(NO3)2 - NH4NO3 - H2O ва 3 та бинар Ca(NO3)2 - H2O; NH4NO3 - H2O ва C2H5OH - H2O системаларидан иборат мураккаб таркибли Ca(NO3)2 - NH4NO3 - C2H5OH - H2O системалардаги компонентларнинг ўзаро таъсирлашуви бўйича янги маълумотлар олиниб, улар асосида эрувчанлик диаграммалари қурилган ҳамда карбонатли фосфоритларни нитрат кислотаси билан бойитиш жараёнида этил спиртини (ЭС) қўллаш мумкинлиги исботланган;
аммоний-нитрат-кальцийли эритмасининг физик-кимёвий хоссалари аниқланиб, унга бентонит моддасини қўшиш орқали яхши товар хоссаларига эга бўлган донадор кальцийли селитра олиш мумкинлиги кўрсатилган;
аммоний-нитрат-кальцийли эритмани CO2 ва NH3 ёрдамида NH4NO3 ва CaCO3 га конверсия қилишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
кимёвий бойитилган фосфоконцентратни ЭФК, PK- ва NPK- ўғитларга қайта ишлаш асосида янги турдаги комплекс ўғитлар олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан этанол иштирокида бойитиш, ҳосил бўлган кальций нитрат ва фосфоконцентратни қаттиқ азоткальцийли селитра ҳамда комплекс ўғитларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқум фосфоритларини этанол иштирокида нитрат кислотаси билан бойитиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 04973 «Юқори карбонатланган фосфоритларни бойитиш усули»). Натижада паст навли Марказий Қизилқум фосфоритидаги кальций модулини 2,84 дан 1,5–1,7 гача камайтириш ва шу орқали уни қайта ишлашда ишлатиладиган ўта танқис сульфат кислотаси сарфини 30% га қисқартириш имконияти яратилади;
паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан этанол иштирокида бойитиш технологияси «Самарқандкимё» акциядорлик жамиятида амалиётга татбиқ этилиб, юқори сифатли янги фосфорит хомашёси олинган («Узкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 14 июлдаги 03-2342/14-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш фосфоконцентрат таннархини амалдаги ювиб куйдирилган фосфорит концентратидан 1,4 баробарга арзонлаштириш имконини беради.