Sayt test rejimida ishlamoqda

Каипбергенов Атабек Тулепбергеновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Карбонат, бикарбонат ва натрий гидроксид асосида техник ювиш воситалари ва сесквикарбонат натрий олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA № 0001870/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Т475.

Илмий маслаҳатчи: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат техника университети, 14.07.2016.K/T.14.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор; Дадаходжаев Абдулла Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Махсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Ўзоғирнефтгазлойиҳа» давлат институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: органик ва ноорганик фаол қўшимчалар иштирокида натрий карбонати, гидрокарбонати ва гидроксидлари асосида натрий сесквикарбонати, супер-ишқор ва техник ювиш воситаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор натрий карбонати, бикарбонати, хлориди, сульфати ва сувдан иборат уч ва тўрт компонентли системаларни назарий таҳлил қилиш орқали натрий сесквикарбонат ҳосил бўлишнинг қулай шароитлари аниқланган;

натрий хлориди ва сульфатлари иштирокида натрий сесквикарбонат синтез қилиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган, унга кўра жараён ҳарорати 600С ва NaНCO3 : Na2CO3 нисбати 0,15–0,25 оралиғида бўлганда натрий сесквикарбонатни кристалланиш майдони 7,5% дан 22,85% гача, маҳсулот чиқими эса 64,8% дан 83% гача ошиши исботланган ҳамда трона олишнинг янги технологияси яратилган;

техник ювиш воситаларининг физик-кимёвий хоссалари ва технологик омилларининг (зичлик, қовушқоқлик, ювиш қобилияти ҳамда кўпикнинг барқарорлиги) таркиби, нисбати ва компонентларнинг тури ўртасидаги боғлиқлиги аниқланган;

илк бор композиция таркибига кирувчи органик ҳамда ноорганик фаол қўшимчаларнинг физик-кимёвий хусусиятлари ва уларнинг сода маҳсулотлари билан ўзаро таъсири ўрганилиб, яхши хусусиятларга эга бўлган техник фойдаланиш учун мўлжалланган кукунсимон ва суюқ ювиш воситалари композицияси яратилган;

каустик сода ишлаб чиқаришнинг шламли чиқиндисидан олинган чистолнинг юқори физик-кимёвий ва товар хусусиятларга эга эканлиги кўрсатилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашёлар асосида натрий сесквикарбонат ва техник ювувчи воситаларни олишнинг самарали технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

натрий сесквикарбонат, супер-ишқор, техник кукунсимон ва суюқ ювиш воситаларни олишнинг ташкилот стандартлари ишлаб чиқилиб, «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 15510698–06:2016, Ts 15510698–05:2016, Ts 15510698–02:2016, Ts 15510698–01:2016). Натижада натрий сесквикарбонат, ювувчи ва тозаловчи воситаларни маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқариш имкони яратилди;

техник ювиш воситаларининг суюқ композициялари ва техник ювувчи восита олишга оид ишлаб чиқилган технологиялар «Қўнғирот сода заводи»да амалиётга татбиқ этилган («Қўнғирот сода заводи» УКнинг 2015 йил 19 сентябрдаги 3266-11-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш валюта эвазига республикамизга импорт қилинадиган техник ювувчи ва тозаловчи воситаларни четдан олиб келинишини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish