Намозов Фазлиддин Баҳромовичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш (Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида)», 06.01.01–«Умумий деҳқончилик. Пахтачилик», (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA 0002285/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/В2015.3-4.Qx211.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01 (бир марталик).
Расмий оппонентлар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Орипов Разоқ Орипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Одилжон Олимжонович қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: типик бўз тупроқлар шароитида ғўзани муттасил ва беда: ғўза алмашлаб (3:7) экишда тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш, тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширувчи қисқа навбатли алмашлаб экишнинг такомиллашган тизимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида муттасил ғўза ва беда-ғўза алмашлаб экиш тизимларига таққосланган ҳолда ғўза-ғалла қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимлари ишлаб чиқилган;
пахтачилик мажмуида оралиқ экинлар–сули, кўк нўхат, жавдарнинг икки (сули+кўк нўҳат) ва уч (сули+кўк нўхат+жавдар) компонентли аралашмалари ва такрорий экин сояни тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишдаги аҳамияти ўрганилган ҳамда уларнинг қисқа навбатли алмашлаб экиш (1:1, 1:2, 2:1) тизимларидаги ўрни аниқлаб берилган;
типик бўз тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ғўзадан муттасил мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун (1:1; 1:2; 2:1) кузги буғдой анғизига такрорий экин сифатида дуккакли-дон экин соя ва оралиқ экин сифатида сули, кўк нўхат, жавдар каби экинларни икки ва уч компонентли аралашма ҳолда экиш ва уларнинг ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
типик бўз тупроқлар унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири бўйича қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Типик бўз тупроқлар шароитида тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
фермер хўжаликларига қўлланма сифатида «Қисқа навбатли алмашлаб экишни жорий этиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 30.08.2016 й., 02/20-1151-сон маълумотномаси). Бунда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш мақсадида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:2 кузги буғдой+такрорий экин (соя): ғўза: ғўза тизимида ғўзани кузги буғдой ва такрорий дуккакли-дон соядан кейин фақат бир йил, 1:2 кузги буғдой+такрорий экин (соя)+оралиқ экин (сули+кўк нўхат+жавдар): ғўза: ғўза тизимида икки йил давомида экиб етиштириш тавсия этилган.
қисқа навбатлаб экишнинг 1:2, кузги буғдой+такрорий экин (соя)+оралиқ экин (сули+кўк нўхат): ғўза: ғўза, 1:2, кузги буғдой+такрорий экин (соя)+оралиқ экин (сули+кўк нўхат+жавдар): ғўза: ғўза ва 2:1, кузги буғдой+такрорий экин (соя): кузги буғдой+такрорий экин (соя)+оралиқ экин (сули+кўк нўхат+жавдар): ғўза каби навбатлаб экиш тизимлари 2009–2011 йиллар давомида Бўка туманида 420 гектар, 2010–-2014 йилларда Юқори Чирчиқ туманида 320 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 27.07.2016 й., 02/20-988-сон маълумотномаси).
Бунда навбатлаб экишнинг (1:2) тизимида ғўза биринчи йил парвариш қилинганда ғўза ҳосилдорлиги гектарига 36,5–35,7 центнер, рентабеллик даражаси 26,2–23,4 фоизни, иккинчи йил эса бу кўрсаткичлар тегишли равишда 38,6–36,5 центнер ва 33,4–26,2 фоизни ташкил этган. Навбатлаб экишнинг (2:1) тизимида кетма-кет 2 йил (кузги буғдой, такрорий ва оралиқ экинлардан кейин ғўза) экилганда ғўза ҳосили 38,6 центнер, рентабеллик даражаси эса 33,4 фоизни ташкил этган.