Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуляев Ринат Амировичнинг

 докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта тозалаш корхоналарида пахта хомашёси ва толани намлашнинг комплекс технологиясини яратиш усуллари», 05.06.02–«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / техника фанлари номзоди /.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т342.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамияти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, 14.07.2016.Т.06.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Лугачев Анатолий Евгеньевич, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Корабельников Андрей Ростиславович, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: толали материалларнинг табиий хусусият-ларини сақланиб қолинишини таъминлайдиган босқичма-босқич намлашнинг юқори самарали технология, ускуна ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтани жинлаш жараёнидан олдин намлашнинг янги қурилмалари ишлаб чиқилган;

пахта толасини пресслаш жараёнидан олдин намлашнинг янги усуллари ва қурилмалари ишлаб чиқилган;

фаоллаштирилган ва тузли эритмалар қўлланилган ҳолда толали материалларни намлашнинг усуллари ишлаб чиқилган;

пахта хомашёси ва пахта толасини намлаш қурилмаларининг рационал технологик ва конструктив кўрсаткичлари аниқланган;

пахта хомашёси ва пахта толасининг дастлабки намликларини жинлашда олинадиган пахта маҳсулоти ва прессланаётган пахта толасининг сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;

пахта хомашёсини  жинлашдан ва пахта толасини эса пресслашдан олдин намлашнинг янги комплекс технологиялари ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пахта тозалаш корхоналарида толали материалларни намлашнинг комплекс технологиясини яратиш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

Технологик жараёндаги толали материалларни намлаш усулларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг тўртта ихтирога патенти олинган («Толали материалларни намлаш усули ва уни амалга оширувчи қурилма», №IАP 02733–2005 й.; «Толали материалларни намлаш усули», №IАP 02731, №IАP 02732 – 2005 й.; №IAP 03995 – 2009 й.). Илмий натижалар босқичма-босқич пахта ва унинг толасини намлаш технологиясини яратиш имконини берган;

пахта хомашёсини жинлашдан  ва пахта толасини эса пресслашдан олдин намлаш технологиялари ҳамда толали материалларнинг намлигини аниқлаш қурилмаси “Ўзпахтасаноатэкспорт” Холдинг компанияси корхоналарида, жумладан Тошкент вилояти Чиноз экспериментал ҳамда Бўка пахта тозалаш корхоналарининг технологик тизимига ва Ўзбекистон «Сифат» Марказининг бўлинмалари қошидаги лабораторияларида жорий этилган. («Ўзпахтасаноатэкспорт» Холдинг компаниясининг 2016 йил 30 мартдаги МА-Э/431ХК-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий этилиши пахта толаси ассортиментининг сифатини 5 фоизга яхшиланишини, ўров ва боғлов материалларининг сарфини ва транспорт харажатларини 1,4 фоизга камайишини таъминлайди, намликнинг меъёрдан камлиги сабабли нархдан чегириш ҳолатларига барҳам берилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish