Шарипов Авез Тўймуродовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосидаги олтингугурт сақловчи дори воситаларни ишлаб чиқиш ва стандартлаш»,
15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Far26.
Илмий маслаҳатчи: Аминов Сабирджан Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 14.07.2016.Far.21.01.
Расмий оппонентлар: Дусматов Азиз Файзаматович, фармацевтика фанлари доктори; Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Рахмонбердиева Раъно Каримовна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимлик хомашёси – ош пиёз (Allium cepa L.) асосида гемореологик хоссага эга дори субстанцияси ва шаклини яратиш, тозаланган олтингугурт субстанциясини ва дори шаклларини олиш ҳамда стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Ўзбекистонда ўсадиган пиёз (Allium cepa L.) навларининг кимёвий таркиби, жумладан олтингугурт сақлаган органик бирикмалари, уларнинг тўпланиш динамикаси аниқланган;
антиагрегант, антикоагулянт препарат «Аллтромбосепин»ни олиш учун пиёзнинг турли навларини ферментациялаш шароити ва усуллари яратилган;
олтингугурт сақловчи хомашё ва дори воситаларининг сифатини назорат қилиш учун спектрофотометрик таҳлил усули ишлаб чиқилган;
биринчи марта техник олтингугуртни тозалашнинг адсорбцион усули ишлаб чиқилган ва унинг механизми назарий асосланган;
тозаланган олтингугуртнинг «мезбон-меҳмон» тизими бўйича β- ва γ-циклодекстринлар билан супрамолекуляр бирикмалари синтезланган;
тозаланган олтингугурт сирт-фаол моддалар таъсирида юқори дисперс ҳолатига келтирилиб, унинг таъсирини ошириш мумкинлиги тажрибаларда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Таркибида олтингугурт сақловчи дори воситаларини ишлаб чиқиш, сифат назорати ва стандартлаш усулларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техник олтингугуртдан тозаланган олтингугурт олишнинг адсорбцион усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти (26.11.2008 й. № IAP 03824) олинган.
олтингугуртнинг янги доривор шаклини олишга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти (20.08.2016 й. № IAP 20120398) олинган. Илмий тадқиқот натижасида олинган супрамолекуляр бирикма яллиғланишни самарали даволаш имконини берди;
ишлаб чиқилган препаратлар Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси рўйхатига олинган («Аллтромбосепин» № DV/M 00913/07/16; «Аллтромбосепин капсулалари 100 мг» № DV/M 00914/07/16). Илмий тадқиқот натижасида олинган дори воситаси юрак ишемик касалликларини олдини олиш ва даволаш имконини берган;
дори воситаларининг корхона фармакопея мақолалари «Аллтромбосепин» субстанцияси (КФМ 42 Уз-22175941-2908-2016) ва «Аллтромбосепин капсулалари» (КФМ 42 Уз-22175941-2909-2016) тасдиқланган;
«Аллтромбосепин» субстанцияси ва капсулалари «Remedy Group» қўшма корхонасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «Аллтромбосепин 100 мг капсулалари»ни ишлаб чиқариш хориждан импорт қилинадиган антиагрегант дори препаратларининг ўрнини босади.