Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевичнинг

  докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбек тилида энантиосемия», 10.00.01 – Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /докторантура босқичини ўтаган/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.Fil.198.

Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 08.06.2016. Fil.33.01рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: энантиосемик бирликларнинг лисоний ва нутқий жиҳатларини, лексик сатҳдаги ўрнини шахс омили асосида аниқлаш, лексик ва фразеологик энантиосемиянинг турлари ҳамда намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

энантиосемиянинг бир тил бирлиги маънолари ўртасида юзага чиқадиган янги зиддият тури, полисемиянинг махсус кўриниши эканлиги, ўзбек тилининг турли тараққиёт даврларида мавжуд бўлгани, адабий тил ва шева муносабатида ҳам кузатилиши исботланган;

тилнинг табиий ривожланиш қонуниятига мос равишда энантиосемиянинг асосан нолисоний, қисман лисоний омиллар билан юзага келиши  аниқланган; бу ҳодисанинг лисоний механизмини маъно тараққиёти ҳаракатлантириб туриши асосланган;

ўзбек тилида энантиосемиянинг антонимия, омонимия, ирония, антифразис каби ҳодисалар билан ўхшаш ва фарқли томонлари, нутқий намоён бўлиш йўллари очиб берилган;

лексик ва фразеологик энантиосемиянинг лисоний табиати аниқланиб, турлари тавсифланган ҳамда турлараро ўзига хосликлар очиб берилган;

энантиосемиянинг янги тури сифатида паралингвистик энантиосемия термини ва тушунчаси татбиқ қилинган, бу тур энантиосемиянинг лисоний табиати, лингвокультурологик, этнолингвистик хусусиятлари аниқланган;

лисоний бирликнинг зид маънолар касб этиши инсоннинг ўзидан, унинг   когнитив фаолиятидан ажралган ҳолда рўй бермаслиги, зид маънолар тилнинг табиий тараққиёт қонунияти экани асосланган.

  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энантиосемия ҳодисасининг лисоний ва нутқий жиҳатларини очиб бериш жараёнидамаънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:

энантиосемик бирликлар семантик структураси юзасидан асосланган назарий хулосалар, ҳозирги ўзбек тилидаги 30 дан ортиқ сўз(ажр, гумондор, ётмоқ, зот, курорт, кутмоқ, кўтармоқ, миллатчи, пеш каби), 20 га яқин фразеологизм(бош ирғамоқ, номи чиқмоқ, оти чиқмоқ, қарз бермоқ каби)нинг янги аниқланган маънолари ва уларни далилловчи иллюстратив мисоллари ҳамда лексикографик талқинлари  лотин ёзувидаги «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК-0313/405-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида луғавий бирликларнинг маънолари бойиган, изоҳлари мукаммаллашган;

эски ўзбек тилида қўлланган 30 дан ортиқ энантиосемик сўз ва ибора(басир, қўпормоқ, хасм, ружу(ъ), тарёк, ғараз, дуди чиқмоқ, кўзи учмоқ, от чиқармак, тил чекмак каби)нинг маъновий хусусиятлари, лексикографик изоҳлари, далилловчи фактик материаллар «Алишер Навоий асарларининг изоҳли ва фразеологик луғати» (2012–2014 йй.)ни яратишда фойдаланилган. Натижада луғат бирликларининг маънолари ортган, изоҳлари тўлдирилган, иллюстратив мисоллари кўпайган; 

Пиримқул Қодиров асарларида ишлатилган 50 дан ортиқ энантиосемик бирлик(бемаҳал, бош, бошқоронғи, бош ирғамоқ, зот, ижара, насл, сарой, фотиҳа, хийла каби)нинг тадқиқот натижаси сифатида чоп этилган луғатдаги лексикографик изоҳларидан Artvin Ҫoruh университети (Туркия) №:2013.S23.02.15. «Pirimkul Kadirov’un Romanlari Üzerine Bir Inceleme» лойиҳасида фойдаланилган (Artvin Ҫoruh университетининг 27.07.2016–Е.3545-сон маълумотномаси);

тадқиқот натижаси сифатида олинган хулосалар дунё луғатчилик тажрибасида илк лексикографик ишлардан бири сифатида тайёрланган «Ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати»га жорий қилинган ва унда 300 дан ортиқ сўз ва фразеологизмнинг қарама-қарши маънолари изоҳлаб берилган. Мазкур луғатдан фан ва таълим тизимида сўзнинг семантик структураси, антонимия, омонимия ва полисемия каби ҳодисаларни ўрганишда фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish