Абулимити Йилининг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Осиё эндемик ўсимликларининг биоцид пептидлари ва уларнинг амалиётга тадбиқи», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.К115.
Илмий маслаҳатчи: Салихов Шавкат Исмаилович, биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти, Синьцзян Физика-кимё техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.K/B/T.13.01.
Расмий оппенентлар: Зайнутдинов Умарджон Насрутдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Лай Рен, биокимё доктори, профессор (Хитой Халқ Республикаси); Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Шанхай тиббиёт материаллари институти (Хитой Халқ Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Apiaceae оиласиўсимликлари уруғлариданбиоцидпептидларини ажратиб олиш усулини яратиш ҳамда уларнинг структураси ва биологик фаоллигини аниқлаш, нўхатдан (Cicer arietinum L.) оқсил-пептидли препаратларини ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Apiaceae оиласи ўсимликлари уруғларининг оқсиллари ва пептидларининг физик-кимёвий хусусиятлари ва биологик (антимикроб, саратонга қарши ва антиоксидант) фаолликлари аниқланган;
нўхат ниҳолининг антимикроб пептидларининг миқдорий таркиби ва биологик фаолликлари, нўхат таркибига нисбатан, юқори бўлиши исботланган;
Apiaceae оиласи ўсимликлари уруғларининг эфир мойлаи ва кучсиз-поляр экстрактларидан
84 та қуйимолекуляр моддалар ажратиб олинган ва антимикроб фаоллиги аниқланган;
ўсимлик уруғларидан биофаол пептидлар ажратишни самарали ультратовуш технологияси ишлаб чиқилган;
ультрафильтрация услуби ёрдамида пептидларни ажратиш технологияси яратилган;
нўхат ниҳолларидан антимикроб пептидлар фракциясини ажратишнинг иқтисодий самарадор ва экологик хавфсиз технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нўхатдан ажратилган антимикроб пептидлар бўйича ўтказилган тадқиқотлар ва ишлаб чиқилган технологиялар асосида:
нўхат озуқа унини ишлаб чиқариш (сертификат QS652325010005), нўхат тайёр озуқа маҳсулоти (сертификат QS652318010036) ва нўҳат ва қора қорағат композит унини (ишлаб чиқариш стандарти Q/XSFY0001S-2014) ишлаб чиқариш учун Синьцзян-Уйғур автоном районининг Дори воситаларини ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш қўмитаси рухсатномаси берилган;
Хитой Халқ Республикаси патент идорасининг 7 та ихтирога патент олинган ва ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ этилган. Шулардан қуйидагилар: нўҳатнинг озуқавий толаларидан ун тайёрлаш усули ва уни қўллаш (№: ZL200810072829.7), нўҳатдан озуқа уни ва уни тайёрлаш усули
(№: ZL200710180003.8), нўҳат ниҳолларидан саратонга қарши фаолликка эга бўлган оқсил ва пептидларни экстракциялаш усули (№: ZL201010502809.6), шивит уруғидан биофаол оқсил ва пептидларни ажратиш усули (№: ZL201010502807.7), нўҳат ниҳолларидан антимикроб фаолликка эга бўлган пептидларни тайёрлашнинг тезкор усули (№: ZL200910113389.x). Хитой корхоналарида
2 турдаги «Нўхатнинг гиполипидемик уни» ва «Озуқавий нўхат уни» озуқа маҳсулотлари ишлаб-чиқарилмоқда. Уларнинг йиллик ишлаб-чиқариш хажми 10 млн тонна бўлиб, йилига 3 млн юань (400000 АҚШ доллари) атрофида фойда олинмоқда.