Очилов Абдураҳим Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир нефтларнинг юқори турғун сув нефтли эмульсияларини парчалашда қўлланиладиган деэмульгаторлар композициясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т632.
Илмий раҳбар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Акрамов Бахшилла Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғир нефтларнинг юқори турғун сув нефтли ва нефть шламли эмульсияларни (СНЭ ва НШЭ) парчалашда қўлланиладиган деэмульгаторлар композициясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий оғир нефтларнинг юқори турғун СНЭ ва НШЭларнинг кимёвий таркиби ва коллоид-кимёвий хоссалари аниқланган;
маҳаллий оғир нефтларнинг юқори турғун СНЭ ва НШЭларини парчалаш учун сульфирланган ноионоген деэмульгаторлар ишлаб чиқилган;
ёғ-мой саноатининг чиқиндилари ва иккиламчи хомашёлари асосида сув глобулалари ҳимоя қобиғидаги механик аралашмаларнинг ҳўлловчилари ҳамда ювувчи воситалари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган деэмульгаторлар композицияларини қўллаб, юқори турғун СНЭ ва НШЭ сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнининг асосий қонуниятлари ва механизмлари аниқланган;
газ конденсати оғир нефтларнинг СНЭ ва НШЭ қовушқоқлигини пасайтирувчи маҳаллий арзон углеводородли эритувчи эканлиги аниқланган;
илк бор оғир нефтларнинг юқори турғун СНЭ ва НШЭ парчалашда ишлаб чиқилган деэмулгаторлар ва таклиф этилаётган ҳўлловчи биргаликда қўлланилганда синергетик эффект аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган деэмульгатор композицияларини қўллаб оғир нефтларнинг юқори барқарор СНЭ ва НШЭларини парчалашда олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган деэмульгатор композицияларини қўллаб НШЭ парчалаш технологияси “Газли НГҚЧБ”да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 14 февралдаги
03-17-5/14-сон маълумотномаси). Натижада қазиб олинаётган нефтларнинг таннархини пасайтириш ва нефтни тайёрлаш қурилмасининг рентабиллигини ошириш имконини берган;
барқарор газконденсатини қовушқоқлигини пасайтирувчиси сифатида қўллаш билан нефть шламларида ҳосил бўлган юқори турғун СНЭларни деэмульгирлаш технологияси “Газли НГҚЧБ”да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 14 февралдаги 03-17-5/14-сон маълумотномаси). Натижада СНЭ қовушқоқлигини 20 0С ҳароратда 2,0–2,4 мартага пасайтириш имконини берган;
оғир нефтлардан ҳосил бўлган СНЭ ва НШЭларни парчалаш учун деэмульгаторларнинг композициясини олиш технологияси “Жарқўрғоннефт” АЖда амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 14 февралдаги 03-17-5/14-сон маълумотномаси). Натижада нефтшламли СНЭдан олинган товар нефтнинг таннархи ва углеводородларнинг атроф-муҳитга йўқолишларини камайтириш имконини берган.