Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманов Шухрат Бахтиёровичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лалми ҳудудларда етиштирилаётган мойли экинларнинг зараркунандалари ва уларга қарши кураш мажмуини такомиллаштириш», 06.01.09-ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома рақами LA № 0000504/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Qx87.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гаппаров Фурқат Ахатович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx.22.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хўжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Юсупова Махпуза Нумановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

лалми ҳудудларда етиштирилаётган мойли экинларнинг зараркунанда турларини аниқлаш, улардан асосий зарар етказадиган турларини ажратиш, асосий зараркунандаларнинг биологик ва экологик хусусиятларига асосланган ҳолда қарши курашнинг агротехник, биологик ва кимёвий усулларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор республикамиз шароитида лалми ҳудудларда етиштирилаётган мойли экинларнинг зараркунанда турлари аниқланган ҳамда улар асосий, иккиламчи ва аҳамиятсиз турларга ажратилган;

асосий зараркунандаларнинг биологик хусусиятлари ва зарар етказиш даражаси баҳоланган;

мойли экин майдонларида учрайдиган табиий энтомофаглар ҳамда зараркунандалар тўпланиши ва озиқа манбаи бўлган бегона ўтларнинг турлари аниқланган;

асосий зараркунандаларга қарши курашнинг агротехник, биологик ва кимёвий кураш усуллари яратилган;

зараркунандаларга қарши инсектицидларни қўллашнинг замонавий технологияси синалган..

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Лалми ҳудудларда етиштирилаётган мойли экинларнинг зараркунандаларига қарши курашнинг мажмуавий тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

махсар экини зараркунандаларига қарши Циперметрин 25% эм.к., Атилла 5% эм.к. ва Аваунт 15% эм.к. препаратларини «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати» дан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш давлат комиссиясининг 26.05.2016 й., 2-6/1-77-сонли маълумотномаси). Бу эса ушбу препаратларни амалиётда кенг ишлатиш мумкинлигини таъминлайди;

мойли экинларнинг зараркунандаларига қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш тадбирлари Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги фермер ва деҳқон хўжаликларида қўлланилган. Бунда, лалми ҳудудларда мойли экинлардан гектарига 3,0-4,8 центнер қўшимча ҳосил олинган ва иқтисодий самара 270-430 минг сўм/га. ни ташкил этган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 09.06.2016 й., 02/90-789-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish