Солиев Хайитбой Мирзадавлатовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кенг қамровли экиш ва қатор ораларига ишлов бериш агрегатларининг рационал таркибини асослаш», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т217.
Илмий раҳбар: Тошболтаев Махамад Тожалиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Рахматали Муродович, техника фанлари доктори, доцент; Худайбердиев Тохиржон Латипович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кенг қамровли чигит экиш сеялкаси ва пахтачилик култиваторини 4К4 ғилдирак формулали трактор билан рационал агрегатлаш, уларнинг эксплуатацион-технологик ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кенг қамровли экиш ва ғўза қатор ораларига ишлов берадиган машиналарни 4К4 тракторлари билан агрегатлашга доир дастлабки меъёрлар ишлаб чиқилган;
экиш ва ғўза қатор ораларига ишлов берадиган агрегатларнинг тортиш кучи ва қувват баланси, уларни ташкил этувчиларининг функциялари ва моҳияти технологик жараённи бажаришга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
мавжуд саккиз қаторли пневматик сеялка билан агрегатланадиган трактор русуми двигатель юкланиш коэффициентининг қийматларини максимал (0,85-0,90 %)га эришиш шартига кўра асосланган;
қатор ораларига ишлов бериш жараёнида трактор двигателининг юкланиш коэффициентини максимал 0,85-0,90 фоиз бўлиши таъминланадиган культиваторнинг рационал қамров кенглиги асосланган;
кенг қамровли машина-трактор агрегатларининг тўғри чизиқли ҳаракат барқарорлигининг ҳисобий модели ишлаб чиқилган;
қатор ораларини культивациялашда ўсимликлар шикастланишининг эҳтимолий-статистик моделлари ҳимоя зонаси кенглигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кенг қамровли экиш ва қатор ораларига ишлов бериш агрегатларининг рационал таркибини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
тузилган чигит экиш ва қатор ораларига ишлов бериш агрегатлари Қуйичирчиқ ва Қўрғонтепа туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 26 августдаги 02/023-1966-сон маълумотномаси). Натижада танлаган кенг қамровли чигит экиш ва қатор ораларига ишлов бериш агрегатлари бир гектар майдон учун ёнилғи сарфини 1,3-1,5 мартага ва фойдаланишдаги харажатлар чигит экиш агрегатида 30,3 фоизга культивациялаш агрегатида 66,7 фоизга камайган;
кенг қамровли 8 қаторли сеялка ва культиваторларни ғилдирак формуласи 4К4 трактор билан агрегатлаш ва уларнинг рационал таркибини тузиш бўйича (дастлабки меъёрлар ва чизмалар) “BMKB-Agromash” АЖда лойиҳалаш учун жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 26 августдаги 02/023-1966-сон маълумотномаси). Натижада тўрт ғилдиракли пахтачилик трактори асосида кенг камровли машина-трактор агрегатларини мақбул таркибини тузиш имкони яратилган.