Халилов Миркомил Мирзатолибовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ерларни экишга тайёрлайдиган машина текислагич-юмшаткичининг параметрларини асослаш», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т480.
Илмий раҳбар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор; Нормизаев Абдуқаюм Рахимбердиевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ерларни экишга тайёрлайдиган машина текислагич-юмшаткичининг иш сифатини талаблар даражасида кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машина текислагич-юмшаткичининг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;
текислагич-юмшаткичнинг параметрлари унинг олдида тупроқ уюлиб қолмаслиги, ишлов берилаётган қатлам тўлиқ юмшатилиши ҳамда пичоқлар орасига ўсимлик қолдиқлари ва тупроқ тиқилиб қолмаслиги ҳисобга олинган ҳолда асосланган;
текислагич-юмшаткичнинг таянч текислигидан осиш қурилмасининг пастки осиш нуқталаригача бўлган тик масофа унинг пичоқлари ишлов бериш чуқурлиги бўйича барқарор ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
ишлаб чиқилган текислагич-юмшаткичнинг мақбул параметрлари пичоқлари узунлиги ва улар орасидаги кўндаланг ва бўйлама масофалар, унга бериладиган тик юкланиш ҳамда агрегатнинг ҳаракат тезлигини инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибаларда олинган регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ерларни экишга тайёрлайдиган машина текислагич-юмшаткичининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ерларга экиш олдидан ишлов беришда технологик жараёнлар бажарилишининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга дастлабки талаблар ва ишлаб чиқилган текислагич-юмшаткич билан жиҳозланган ерларни экишга тайёрлайдиган машина конструкциясини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш учун техник топшириқ «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 02/023-2965-сон маълумотномаси). Натижада ишчи сирти пичоқлар билан жиҳозланган текислагич-юмшаткичли ерларни экишга тайёрлайдиган машина конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган текислагич-юмшаткич билан жиҳозланган ерларни экишга тайёрлайдиган машинанинг саноат нусхаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 02/023-2965-сон маълумотномаси). Натижада осма ва юқори манёврли ҳамда таклиф этилаётган текислагич-юмшаткич билан жиҳозланган ерларни экишга тайёрлайдиган машинани ишлаб чиқариш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган экишга тайёрлайдиган текислагич-юмшаткич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Тошкент вилояти Янгийўл, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 02/023-2965-сон маълумотномаси). Натижада ерларни экишга тайёрлашда фойдаланишдаги харажатлар 17,7 фоизга, меҳнат сарфи 13,6 фоизга камайган.