Сидиков Исамидин Хакимовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ноаниқлик шароитида динамик объектларни бошқариш жараёнларини интеллектуаллаштириш моделлари ва алгоритмларини яратиш», 05.01.08 – «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш» (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5Т309.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳамда Энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Игамбердиев Хусан Закирович техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуратов Тулкин Файзиевич техника фанлари доктори, профессор, академик; Адилов Фарух Тулкунович техника фанлари доктори; Назаров Улуғбек Султонович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноаниқлик шароитида динамик объектларни бошқариш жараёнларини интеллектуаллаштириш моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ечиладиган масалаларнинг асосий синфлари аниқланган ва ноаниқлик шароитида фаолият кўрсатаётган динамик объектларнинг бошқариш жараёнларини интеллектуаллашнинг тамойиллари ишлаб чиқилган;
замонавий бошқариш назарияси ва интеллектуал технология усулларининг интеграцияси асосида ишлаб чиқариш вазиятлари ноаниқлик шароитида фаолият кўрсатувчи динамик объектларни бошқариш жараёнини интелектуаллашган тизимини яратишнинг янгича сифат кўринишидаги ёндашуви ишлаб чиқилган;
динамик объетларнинг бошқариш тизимларини мослашувчан хоссага эга бўлган ва бошқарилувчи жараёнларнинг динамик хусусиятларини ҳисобга олувчи мавжуд турли моделлардан фарқ қилувчи интеллектуаллашган гибрид моделлар мажмуаси ишлаб чиқилган;
динамик объектларнинг моделлаштириш алгоритмларини тадқиқ қилишнинг бошқариш қарорини қабул қилиш ва энг яхши моделини танлаш масалаларининг ечимини таъминловчи моделлаштириш самарали алгоритмлари яратилган;
структураси, параметрлари ва вазиятлари ноаниқлик шароитидаги ўзида анъанавий автоматик бошқариш назарияси усуллари ва интеллектуал бошқариш тамойилини жамлаган динамик объектларни бошқариш масаласини интеллектуаллашган ечувчиси яратилган;
динамик объектларни адаптив нейро-қатъиймас ва башоратлаш моделлари асосида объектнинг ўлчанмайдиган координаталарини аниқлаш, бошқариш тизимининг параметрларини коррекциялаш ва синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ноаниқлик шароитида саноат объектларини бошқариш масалаларини самарали ечишда идентификациялаш ва генетик алгоритмлар комбинацияси шаклидаги интерактив адаптациялаш усулига асосланган динамик объектларнинг бошқариш тизимини мослашувчан нейро-қатъиймас синтезлаш алгоритмлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Адаптив нейро-қатъиймас бошқариш системалари ва гибрид моделлари асосида яратилган инструментал дастурий воситалар асосида «Ўзбекэнерго» Давлат Акциядорлик Компанияси тизимига кирувчи корхоналарда, жумладан, JSCJV «Deutsche Kabel AG Tashkent», «Delta Net» МЧЖ, «Янги технологиялар» илмий-тадқиқот марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекэнерго» ДАК нинг 2016 йил 12 майдаги ДИ-01-21/1953-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижалари динамик объектларни автоматлашган мониторинги ва интеллектуаллашган бошкариш жараёнида ахборотлар оқимини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнини 1,26 мартага қисқартириш, технологик объектларнинг энергия таъминотида энергия сарфини 1,15 фоизга камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлашга хизмат қилади.