Sayt test rejimida ishlamoqda

Аброрхонова Камолахон Аброрхон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped498.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исраиловна, педагогика фанлари доктори; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашга устуворлик бериш асосида тарбия жараёнига инновацион ёндашув босқичлари такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашга инновацион ёндашуви синфлар ва ёш хусусиятларини даврлаштириш асосида ривожлантирилган;
дидактик, коммуникатив ва драматик ўйин технологиялари интеграцияси асосида бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялаш модели (мазмунга оид, операционал, баҳолаш, натижадорлик) компонентлари фанларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашга устуворлик беришга оид таклифлардан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3943-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим мазмуни ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражаси оширилишига хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг синфлар ва ёш хусусиятлари бўйича даврлаштиришдан А-1-23 «Бошланғич синф ўқитувчилари учун фанлардан мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш» (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3943-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялаш мезонларини такомиллаштириш имконини берган;
ўйин технологиялари интеграцияси орқали бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда  тарбиялашнинг такомиллаштирилган дидактик таъминотидан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3943-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини миллий руҳда тарбиялашда фанлараро уйғунликни янада такомиллаштиришга дидактик асос бўлиб хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялаш модели компонентлари фанларни интеграциялаш бўйича таклифлардан А-1-23 «Бошланғич синф ўқитувчилари учун фанлардан мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш» (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3943-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларининг миллий руҳда тарбиялаш индикаторларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish