Sayt test rejimida ishlamoqda

“Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди.

Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала.

Айни пайтда, биз 34 миллионли халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак.

Бунинг учун иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлаши шарт. Кўриниб турганидек, биз бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб вазифаларни ечишимиз зарур”, — Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти.

Манба: https://t.me/azizbek_abduvaliyev

Yangiliklarga obuna bo‘lish