Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмуродов Салохиддин Дусмуродовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:«Вольфрамнинг ультрадисперс кукунларидан конструкцион материаллар яратиш», ихтисослик шифри - 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: техника фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т313.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий  университети ҳузуридаги 16.07.2013.T/FM.02.02 рақамли илмий кенгаш

Расмий оппонентлар: Джумбаев Алижон Бекишевич, техника фанлари доктори, профессор; Михридинов Рискидин Михридинович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат  кончилик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: Қийин эрийдиган металларнинг ультрадисперс кукунларини ишлатган ҳолда конструкцион материаллар яратиш ва вольфрамнинг ультрадисперс кукунларини саноат миқёсида ишлатиш учун назарий ва амалий асослашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қийин эрийдиган металларнинг ультрадисперс кукунларини олиш учун янги плазмокимёвий реактор конструкцияси ишлаб чиқилган;

қийин эрийдиган металларнинг майда донали кукунларидан тайёрланган қаттиқ қотишмали материалларни пресслаш ва пишириш технологияси ишлаб чиқилган;

биметалл кесувчи ҳамда штамплаш асбобларини тайёрлаш ва тезкесар пўлатли асбобларнинг термик ишлов бериш усуллари ишлаб чиқилган;

плазмотрон реакторида буғланиш яширин иссиқлиги бир текисда ка-майиши ва жараённинг боришини таъминлайдиган технология ишлаб чиқилган;

биметалл композитлар оптимал структуравий шаклланиши ҳисобига ме-таллга ишлов берувчи асбобларнинг ишончли ишлашини таъминловчи тезкесар пўлатга термик ишлов бериш усули ишлаб чиқилган.

  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қийин эрийдиган металларни водород муҳитида плазмокимёвий тиклаш, вольфрамнинг ультрадисперс кукунларини ишлатган ҳолда янги конструкцион материаллар яратиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

қийин эрийдиган дисперс материалларни олиш ва улар асосида кесиш ва штамплаш асбобларини тайёрлаш бўйича «Биметалл кесиш ва штамплаш асбобинини тайёрлаш усули»га Ўзбекистон Респуликаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04728 05.06.2013й.). Ишлаб чиқилган усул конденсация ва газ кўринишидаги материаллардан қийин эрийдиган дисперс материалларни олиш ва улардан асбоблар тайёрлаш имконини берган;

тезкесар пўлатдан ясалган асбобларга термик ишлов бериш бўйича «Тезкесар пўлатдан ясалган асбобларга термик ишлов бериш усули» Ўзбекистон Респуликаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04531 27.02.2012 й.). Ишлаб чиқилган усул пўлатдан ясалган асбобларга термик ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш имконини берган;

қийин эрийдиган дисперсс материалларни олиш учун қўлланиладиган плазмо-кимёвий реактор конструкцияси бўйича «Плазмо-кимёвий реактор» Ўзбекистон Респуликаси Интеллектуал Мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган(№ IAP 04732-26.06.2013й.). Ишлаб чиқилган конструкция қийин эрийдиган материаллардан ультрадисперс кукун олиш имконини берган;

вольфрамнинг ультрадисперсс кукунлари асосида янги таркибдаги  конструкцион материал ролик ишлаб чиқаришда қўлланилган («Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли материаллар комбинати» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 11 мартдаги 16/22-сон  маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши роликларнинг хизмат муддатини 1,2-1,3 марта ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish