Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:
❗️ Марказий банк қуйидагилар учун шарт-шароитлар яратиш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш чораларини кўрсин:
?тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктириш тақдим этиш;
?амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлламаслик.
✅ Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди.
❗️ Белгилансинки, 2020 йил 1 октябрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш давлат жамғармаси томонидан:
✅ ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига
айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда, лойиҳалар сонидан қатьий назар, кафиллик;
✅ тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан миллий валютада берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилади.
❗️ Битта қарз олувчига давлат жамғармаси томонидан бир вақтда ҳам кафиллик ҳам компенсация беришга чеклов бекор қилинсин.
❗️ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Фармон доирасида тўлов муддати кечиктирилган кредитларни қайта молиялаштириш учун тижорат банкларига ажратилган ресурсларни сўндириш муддатларини узайтирсин.
❗️ Молия вазирлиги манфаатдор тижорат банклари билан биргаликда мазкур Фармон доирасида муддати узайтирилган кредитлар бўйича берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.
Манба: https://t.me/koronavirusinfouz