“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:
❗️ Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари,
шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинсин.
❗️ 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилсин.
❗️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:
❗️ мажбурий захиралар бўйича талабларни енгиллаштириш ҳисобига тижорат банкларини 2,6 трлн сўм ҳажмидаги қўшимча ликвидлик ресурслари билан таъминлаш;
❗️ тижорат банкларига 3 йил муддатгача 2 трлн сўмгача миқдорда ликвидлик тақдим этишнинг махсус механизмини жорий этиш бўйича кўрилаётган чоралар маъқуллансин.
❗️ Марказий банкнинг қуйидагилар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин:
?Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги № ПФ–5969-сон Фармони ижроси доирасида юридик шахсларнинг кредитлари бўйича 7,9 трлн сўм ҳажмдаги қарздорлиги кечиктирилган;
?Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар ва иқтисодий фаолликнинг кескин пасайиши сабабли молиявий қийинчиликларга дуч келган ташкилотларнинг кредитлари бўйича қўшимча реструктуризация қилинадиган тўловлар ҳажми қўшимча равишда 7 трлн сўмни ташкил этмоқда;
?жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2020 йилнинг навбатдаги 6 ойи мобайнида сўндирилиши лозим бўлган кредитлар бўйича муддати узайтириладиган тўловлар ҳажми 4,7 трлн сўмни ташкил этмоқда.
Манба: https://t.me/koronavirusinfouz