Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегматов Шермухаммад Турғунбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий шериклик ва консенсуснинг роли» 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Siyos93.
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Муқимжон, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Эрназаров Дилмурод, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллдари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида жамиятни ривожлантириш, модернизация қилишда ижтимоий шериклик ва консенсуснинг ролини тадқиқ этишдан келиб чиқиб мустақиллик даврида ижтимоий шериклик ва консенсусга эришиш тажрибаси, ҳозирги даврда сиёсий консенсуснинг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларидаги ўрнини таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибаси, халқаро ташкилотлар меъёрий хужжатлари, миллий қонунчилик ва тажрибани ўрганиш, олинган натижалар асносида “ижтимоий шериклик” ва “консенсус” категориялари такомиллаштирилиб, уларни қўллаш субъектлари ва объектлари очиб берилган;
ижтимоий шерикликка оид меъёрий хужжатлар таҳлил этилиб, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилишдаги муаммолар аниқлаштирилган ҳамда ечимлари юзасидан ҳамкорликнинг икки томонлама, кўптомонлама ҳамда комплекс форматидаги тавсиялар ишлаб чиқилган; 
мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда давлат+сиёсий партия, давлат+ННТ, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+ўзини ўзи бошқариш органлари каби форматларда ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш лозимлиги асосланган;
Ўзбекистонда ижтимоий шерикликка доир қонунчиликни ривожлантириш, уларни мамлакатдаги меҳнат жамоалари, корхоналар, тадбиркорлик ва фермерлик хўжаликларига жорий қилиниш жараёнлари илмий таҳлил этилиш асносида мамлакатимизда ижтимоий шериклик тизими институтцианалашганлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятни модернизациялаш шароитида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий шерикликни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибаси, халқаро ташкилотлар меъёрий хужжатлари, миллий қонунчилик ва тажрибани ўрганиш, олинган натижалар асносида “ижтимоий шериклик” ва “консенсус” категориялари такомиллаштирилиб, уларни қўллаш субъектлари ва объектларига доир ҳамда давлат ва ННТлар ижтимоий ҳамкорлиги мониторингини олиб бориш каби таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон халқ демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон халқ демократик партиясининг 2020 йил 06 февралдаги 1-116-сонли далолатномаси). Илмий тадқиқот натижаларнинг жорий этилиши давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилган;
ижтимоий шерикликка оид меъёрий хужжатлари таҳлил этилиб, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилишдаги муаммолар аниқлаштирилган ҳамда ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳамда ижтимоий шериклик жамият асосий гуруҳлари муҳим ижтимоий-сиёсий қизиқишларининг рўёбга чиқарилиши, сиёсий барқарорликни таъминлайдиган ижтимоий-сиёсий муносабатлар алоҳида тури эканлигини ретроспектив таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ривожланиш динамикаси бўйича таклифи Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятига жорий қилинган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 30 августдаги 08/1-сонли далолатномаси). Фуқаролик жамияти ва ижтимоий шерикликнинг ўзаро алоқаси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш вазифалари, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга доир илмий таклифлар ижтимоий шериклик самарадорлигини тубдан юксалтириш имконини берган;
мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда давлат+сиёсий партия, давлат+ННТ, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+ўзини ўзи бошқариш органлари каби форматларда ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш лозимлигига доир доир фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг 2019 йил 06 декабрдаги БМ - 05/1513-сонли далолатномаси). Диссертацияда ишлаб чиқилган илмий натижаларнинг жорий этилиши давлат субсидиялари, давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини такомиллаштириш асосида давлат бошқарув органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ижтимоий шерикликка доир қонунчиликни ривожлантириш, уларни мамлакатдаги меҳнат жамоалари, корхоналар, тадбиркорлик ва фермерлик хўжаликларига жорий қилиниш жараёнлари илмий таҳлил этилиш асносида мамлакатимизда ижтимоий шериклик тизими институтцианалашганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон халқ демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон халқ демократик партиясининг 2020 йил 06 февралдаги 1-116-сонли далолатномаси). Тадқиқотда ишлаб чиқилган ижтимоий шериклик моҳиятини англаш ва турли субъектлар ҳокимият тизимлари, касаба уюшмалари, иш берувчилар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантиришга оид таклифлар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши, ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва бошқа жабҳалардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, жамиятдаги эҳтимолли низоларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish