Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиев Фахриддин Муродиллаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электромагнит майдонларнинг юпқа электр ўтказувчан жисмларнинг деформацион ҳолатига таъсир этиш жараёнларини R-функция усулида математик моделлаштириш», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / физика-математика фанлари номзоди /. 

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т302.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/FM.29.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назиров Шодманкул Абдирозикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каипбергенов Батырбек Тулепбергенович техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилноз Тулкуновна техника фанлари доктори, профессор; Нармурадов Чори Бегалиевич физика-математика фанлари доктори, профессор.  

Етакчи ташкилот: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: электромагнит майдонларнинг юпқа электр ўтказувчан жисмларнинг деформацион ҳолатига таъсир этиш жараёнларини R-функция ва сонли-аналитик усулларида математик моделлаштиришнинг алгоритмлари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эластикликнинг чизиқлилик назарияси ва Лоренц электромагнит кучини ҳамда Гамильтон-Остроградский умумлашган вариацион ҳисоблаш усулини инобатга олган юпқа электрўтказувчан жисмларга электромагнит майдоннинг таъсири жараёнини математик модели ишлаб чиқилган;

R-функция ва Бубнов-Галеркин вариацион усулларини биргаликда қўллаган ҳолда мураккаб конструкцион конфигурацияли юпқа электрўтказувчан жисмларга (пластина ва қобиқ) электромагнит майдоннинг таъсирини бошланғич-чегаравий шартларда изоҳловчи хусусий ҳосилали дифференциал тенглама тизимини ечишнинг сонли-аналитик усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;

мураккаб конструкцион конфигурацияли (ғовакли) магнитоэластик пластина ва қобиқларнинг қаттиқ маҳкамланган, шарнир-таянган чегаравий шартларни қониқтурувчи ечимлар мажмуаси ва тузилмаси ишлаб чиқилган;

мураккаб конструкцион шаклдаги юпқа пластина ва қобиқларнинг магнитоэластиклик синфига мансуб масалаларни ечиш алгоритмлари ва юпқа жисмларнинг магнитоэластиклик даражасини ҳисоблашнинг дастурий воситалари мажмуи ишлаб чиқилган;

сонли ечимларни аниқ аналитик ечимлар билан таққослаш ва ечимлар тузилмасининг координат функциялар сонига нисбатан ўтказилган таҳлил яқинлашишга ва юпқа электрўтказувчан жисмларнинг магнитоэластиклигига эришилганлиги асосланган;

мураккаб конструкцион шаклли юпқа электрўтказувчан жисмларнинг электромагнит майдоннинг статик ва динамик таъсири даражасини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Электромагнит майдонларнинг юпқа электр ўтказувчан жисмларнинг деформацион ҳолатига таъсир этиш жараёнларини R-функция усулида математик моделлаштириш электромагнит ва деформацион майдонларнинг ўзаро таъсирига оид масала-лар синфини ечишни автоматлаштиришнинг дастурий воситалар комплекси, R-функция конструктив усули ва Бубнов-Галеркин вариацион усули асосида тузилган ҳисоблаш алгоритмлари «Узбекхиммаш заводи» ҳамда «Алгоритм-Инжиниринг ИТИ»да қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 22 июндаги № 24-8/2475-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижалари электромагнит майдонларнингюпқа электр ўтказувчан жисмларнинг деформацион ҳолатига таъсир этиш жараёнларини R-функция усули ва математик моделлаштириш алгоритмлари ёрдамида мураккаб геометрик конфигурацияга эга юпқа электрўтказувчан жисмларга электромагнит майдон таъсирини аниқлаш жараёнини автоматлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish