Ощепкова Юлия Игоревнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Nigella sativaнинг антимикроб пептидлари структураси, биологик фаоллиги ва улар асосида фармацевтик композиция яратиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / Гувохнома, LA №0001972/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.К49.
Илмий маслаҳатчи: Вешкурова Ольга Николаевна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.K/B/T.13.01.
Расмий оппенентлар: Ташмухамедов Мирожиддин Салахович, кимё фанлари доктори, профессор; Салимов Баходир Тахирович, кимё фанлари доктори, профессор; Азизов Умурхан Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади седана уруғидан цистеин тутган индивидуал пептидларни ажратиш усулларини ишлаб чиқиш, улардан тиббиётда фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва улар асосида фармацевтик композиция яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор седана Nigella sativa уруғи ва нишлари таркибидаги катион пептидлар ажратиб олинган ва тавсифланган;
седана уруғидан молекуляр массаси 9602 Да га тенг бўлган, таркибида 8 цистеин қолдиқлари тутган янги липид ташувчи оқсил Ns-LTP1нинг бирламчи тузилиши аниқланган ва BLAST маълумотлар банкида рўйҳатга олинган;
6 та янги пептид (Ns-D1, Ns-D2, Ns-W1, Ns-W2, Ns-N1 ва Ns-G1) ажратиб олинган ва батафсил тавсифланган;
5485 Да ва 5498 Да молекуляр массага эга бўлган 2 та гомологик пептид Ns-D1 ва Ns-D2 фитопатоген замбуруғларига нисбатан юқори ингибирлаш фаоллигига эга эканлиги аниқланган;
молекуляр массалари 5143 Да 5070 Да га тенг бўлган ва таркибида 8 та цистеин қолдиғи тутган пептидлар Ns-W1 ва Ns-W2 бошоқли ўсимликлар γ-пуротионинларга гомолог экани исботланган;
молекуляр массаси 5696 Да га тенг бўлган таркибида 8 та цистеин қолдиғи тутган пептид Ns-N1 ўрнатилган N охирги аминокислота кетма кетлиги бўйича аналоги мавжуд эмаслиги аниқланган;
молекуляр массаси 2794 Да бўлган таркибида 6 та цистеин қолдиғи тутган ажратилган пептид Ns-G1 цистеинга бой пептидларнинг янги синфига тегишли эканлигини ва молекуляр массаси ва цистеин қолдиқлари сони бўйича маълум антимикроб пептидлар орасида аналоги мавжуд эмаслиги аниқланган;
илк бор уруғ ва ниш таркибидаги пептидларнинг солиштирма спектр анализлари асосида седана ниши таркибида уруғида мавжуд бўлмаган молекуляр массаси 9086 Да га тенг бўлган липид ташувчи оқсиллар синфига мансуб Ns-LTP2 оқсили ва В-тип дефензинларига мансуб 10 та пептид борлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ажратиб олинган антимикроб фаоллик намоён қилувчи дефензинга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (30.11.2012, №IAP 04614), ушбу пептид биотехнологияда қишлоқ хўжалиги экинлари патогенларига чидамли шаклларни яратишда ва тиббиётда қўлланилган. Дефензинлар антибиотикларга альтернатив сифатида дори препаратларини яратиш учун биологик фаол компонент сифатида фойдаланиш имконини беради;
тўқималарни қайта тикловчи ва антибактериал хоссага эга бўлган турли этиологияларни даволашда фойдаланиш бўйича яратилган композицияга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (16.03.2016, № IAP 20130250). Ишлаб чиқарилган композиция механик яралар ва термик куйишларда йирингли-септик ҳолатларни даволаш учун дори воситаси сифатида қўлланилади.