Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Умида Пулатджановнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «В ва С сурункали вирусли гепатитларда   аутоиммун холатлар шаклланишининг иммунопатогенетик хусусиятлари», 14.00.36 – аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Тib529.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Иммунология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология институти ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Тib.16.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: С.Б.Калимолдаева тиббиёт фанлари доктори; С.Бабаходжаев  тиббиёт фанлари доктори, профессор; Л.Н.Туйчиев тиббиёт фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот номи: Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги «Иммунология институти» Давлат илмий маркази (Москва).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали В ва С вирусли гепатитли беморларда аутоиммун ўзгаришлар шаклланиши ва ривожланиши иммунопатогенетик механизмларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор сурункали В ва С вирусли гепатитли беморларда тизимли ва тўқимали аутоиммун холатлари учраши аниқланган;

вирусемияда организмнинг ички аъзоларига тўқимали аутоиммунизация холатининг юқори даражаси аниқланган;

умумий ҳужайравий иммунотанқисликда цитотоксик лифоцитлар ва В-ҳужайралар томонидан гиперэргик реакция аниқланган;

иммунокомпетент хужайраларни апоптотик ўлими пасайишида вирусга қарши ҳимоя омиллари ва лимфоцитларнинг эрта фаоллашуви тасдиқланган;

илк бор СВГ беморларда аутоиммунизация жараёни ва иммунитетнинг гуморал, ҳужайравий ва номахсус бўғинлари орасида сезиларли ўзаро муносабатлари аниқланган;

аутоиммунизация ривожланишида вирусга қарши (ИФН-α) ва регулятор (ИЛ-10) цитокинларни миқдорини пасайиши фонида яллиғланишга хос цитокинларнинг (ИЛ-6, ФНО-α, ИФН-γ) ишонарли ортиши аниқланган;

СВГ беморларда аутоиммун ўзгаришларни аниқлаш учун комплекс алгоритм ишлаб чиқилган ва иммунологик ташхислаш мезонлари аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: сурункали В ва С вирусли гепатитлардаги аутоиммун ўзгаришларни шаклланишини иммунопатогенетик аспектлари бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, 1-юқумли касалликлар шифохонаси, ЎзРЭМЮК клиникаси, Иммунология институтини клиник бўлими ва «Иммуноген-тест» Илмий-диагностик марказни амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил  18 майдаги 8Д-3/60-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ушбу патология билан касалланган беморларни ижтимоий адаптацияси ва ҳаёт тарзи сифатини оширган, ўтказилаётган терапевтик муолажаларни самарадорлигини 28% оширган хамда сурункали вирусли гепатитларда аутоиммун ўзгаришлар ташҳисини такомиллаштириб, стационарда даволанишга ажратиладиган  давлат бюджет маблағларини 30%га  иқтисод қилиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish