Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Бахадир Садиковичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «ОИВ/ОИТСли беморларда терининг бактериал зарарланиши», 14.00.11 – дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 30.09.2014/В2014.5.Tib409

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмаилова Гули Аминджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бутов Юрий Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Сабиров Улуғбек Юсуфханович, тиббиёт фанлари доктори; Арипова Тамарахон Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт-стоматология университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

ОИВ билан зарарланган, оппортунистик - терининг бактериал касалликлари (пиодермиялар) аниқланган беморларда, этиопатогенетик механизмларни инобатга олган ҳолда профилактика ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

ОИВ-инфекцияли беморларда патоген, шартли патоген ва сапрофит бактериялар штаммлари пиодермияларнинг қўзғатувчилиги исботланган;

ОИВ-инфекцияли беморларда тери микробиоцинозининг миқдорий, сифатий ўзгаришлари ва пиодермияларнинг клиник белгиларини оғирлик даражаси орасида корреляция мавжудлиги аниқланган;

ОИВ инфекцияси фонида кечувчи бирламчи ва иккиламчи пиодермия-ларда регулятор Т-лимфоцитларнинг: CD4+, CD8+, CD16+ функционал фаоллигининг кескин пасайиши фонида дисиммуноглобулинемия ва В-лимфоцитларнинг поликлонал фаоллиги ва лимфоцитлар активация маркерлари: CD25+, CD38+, CD95+ экспрессирловчи рецепторлар дисбалан-си аниқланган;

пиодермияли ОИВ инфицирланган беморларда яллиғлантирувчи цитокинлар диспропорцияси турли клиник босқичларда ИЛ-1, ИЛ-8, ИЛ-18 ишлаб чиқарилиши ортишининг (ОИВ-инфекция-сининг босқичларига қараб кўпайиши 2,2-5,4 марта) намоён бўлишиши ва яллиғланишга қарши ИЛ-10 цитокин ишлаб чиқарилишининг пасайиши (ОИВ-инфекциясининг II-клиник босқичида 2,5 мартагача) касалликнинг авж олишига ва оғир даражасига ўтиб кетишига таъсир этиши исботланган.

    IV. Илмий натижаларнинг жорий қилиниши:

ОИВ-инфекцияли беморлардаги оппортунистик пиодермияларининг такомиллаштирилган даволаш усули юзасидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан: Республика тери-таносил касалликлари шифохонаси, Тошкент шахар тери-таносил касалликлари диспансери, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери, Вирусология илмий текшириш институти (ОИВ-инфицирланган беморларни даволаш бўлими) фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 27 июлдаги 8н-д/44-сон ва 2016 йил 11 мартдаги 8н-з/49-сон маълумотномалари). Бу усул ОИВ/ОИТС пиодермияли беморлар терисининг микробиоценозини, ҳужайравий иммун тизими ва цитокин кўрсаткичларини меъёрга яқинлашишига ва беморларнинг стационарда бўлиш даврини 4,5 кунга қисқартириш имконини яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish