Нишанова Озода Джалолитдиновнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек этномаданиятининг эстетик моҳияти ва функциялари», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Эстетика), (фалсафа фанлари бўйича).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /фалсафа фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.F45.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.F.01.04 рақамли илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор Юлдашев Мухаммадилхом Мамаюнусович, фалсафа фанлари доктори, Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи:Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек этномаданияти ва унинг эстетик функцияларининг тарихий-маданий мерос ҳамда миллий-маънавий юксалишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этноэстетика – этномаданиятдаги гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, фожиавийлик ва кулгилилик каби эстетик воқеликларни англашнинг гносеологик асоси эканлиги очиб берилган;
«оммавий маданият» кўринишидаги ғайриахлоқий таҳдидларга қарши курашда этномаданий қадриятлар ва эстетик идеални самарали таъсирининг илмий асослари такомиллаштирилган;
этномаданиятдаги бадиий образ, бадиий тасвир ва бадиий маҳорат уйғунлиги этноэстетик принцип асосида ишлаб чиқилган;
этномаданиятнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
этноэстетика гўзаллик, улуғворлик, олийжаноблик каби ижобий хислатлар, фазилатларни шакллантириши орқали халқ ижоди ва санъатини умрбоқий қилиши, кишиларда юксак идеалларни шакллантириши хусусидаги, этномаданиятнинг эстетик функциялари борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Дунё бўйлаб» телеканалининг «Тамаддун тимсоли» ҳамда «Чархпалак» кўрсатувларининг сценарийларида (2015-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2016 йил 10 майдаги 08-14-170-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар кўрсатувларнинг эстетик таъсирчанлиги, бадиий-эмоционаллиги, тарбиявий жиҳатини оширишга имкон берган;
эстетик идеалнинг рационал ғоя ва дискурсив тажрибалар инъикоси сифатида юксак маънавиятли шахс тарбиясига таъсири хусусидаги таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Миллат ва маънавият», «Ҳамроҳ» маърифий-мусиқий эшиттиришлари ҳамда «Болалар ва биз» эшиттиришининг сценарийларида (2014-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания-сининг 2016 йил 11 майдаги 1-39-сон маълумотномаси). Мазкур эшиттириш ёшларда гўзал ва олийжаноб фазилатларни, юксак маънавиятни, маънавий-эстетик идеални шакллантиришга ҳисса қўшган;
халқ ижоди ва санъатида борлиқни фалсафий-эстетик англаш ва бадиий образ, бадиий тасвир, бадиий маҳорат уйғунлиги борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида Камолиддин Беҳзоднинг 560 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Буюк мусаввир издошлари» (26.11.2015), маънавий қадриятларга бағишланган «Тасвирларда мозий нафаси» (05.02.2016) ҳамда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган «Бухоронинг мовий кулолчилиги» (16.03.2016) мавзуларидаги кўргазмаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2016 йил 12 майдаги 1-1/501-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши кўргазмаларнинг бадиий-эстетик салоҳияти ошишига хизмат қилиб, локал, ҳудудий-маданий анъаналардаги ўзига хослик, этноэстетик плюрализм ғоясини ривожлантириш имконини берган;
миллий ғоя ва ўзбек этномаданиятидаги инновацион изланишлар ҳамда ўзбек этномаданиятининг эстетик функцияларига оид таклифлардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил иш режасининг «IV. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши қарорлари асосида мафкуравий, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш» бўлимининг «33. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг миллий-маънавий қадриятларни қайта тиклаш борасида эришган ютуқларини тарғиб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш» бандини тайёрлашда фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 11 майдаги 223-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг иш режасига киритилиши ҳамда амалиётга жорий этилиши халқимизнинг қалби, руҳияти, маънавий-бадиий олами, борлиқни бадиий-эстетик англаш хусусиятларини янада теран билиш, маънавий-эстетик эҳтиёжларини сифатли қондиришга хизмат қилган.