Янгиев Асрор Абдихамидовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори босимли гидроузелларда уюрма шахтали сув ташлагичлар конструкциясини, ҳисоблаш асосларини такомиллаштириш ва уларнинг фойдаланиш давридаги ишончлилиги», 05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т363
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва мелиорация институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент темир йўл мухандислари институти, 16.07.2013.Т.23.01.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гловацский Олег Яковлев, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Мурадулло Мухаммадиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ҳикматов Фазлиддин, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шахта орқали жадал ҳаво тортиб ишлайдиган тангенциал айлантирувчи мосламали уюрма сув ташлагичлар конструкцияси, хисоблаш асосларини такомиллаштириш, уларнинг фойдаланиш давридаги ишончлилигини бахолаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюрма шахтали сув ташлагичларнинг хаво тортилиши шароитида гидравлик ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган;
тангенциал айлантирувчи мослама ва бурама оқимнинг гидравлик қаршиликлари аниқланган;
сув олиб кетувчи трактда янги энергия сўндирувчи мослама ишлаб чиқилган;
ҳаво концентрацияси ва сув олиб кетувчи тракт конструкциясининг бурама оқим структурасига ва оқим энергиясининг сўнишига бўлган таъсири асосланган;
уюрма шахтали сув ташлагичнинг бузилмасдан ишлашини авария сценарияси тузилган ҳамда эксплуатацион ишончлилигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Уюрма шахтали сув ташлагич сув олиб кетувчи тракти ичида энергияни сўндириш конструкцияси ва уларни хисоблаш асослари ҳамда фойдаланиш давридаги ишончлилиги “Ўзсувтаъмирфойдаланиш” Республика бирлашмасига қарашли сув омборларида, жумладан, Ҳисорак сув омбори, Чимқўрғон ва Пачкамар сув омборларида, “Гидропроект” АЖ томонидан қурилиши давом этаётган Тўполанг сув омбори сув ташлагич иншооти лойиҳасининг битта варианти сифатида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 18 февралдаги 04/30-147 – сон маълумотномаси). Диссертация натижаларининг амалиётга жорий қилиниши юқори босимли сув омборларининг сув чиқарувчи иншоотларини пастки бьефларида ювилиш жараёнларининг олдини олиш, экологик вазиятнинг яхшиланишига ҳамда уларнинг ишончли ва ҳавфсиз ишлаши таъминлашга имкон берган. Шунингдек, тадқиқот натижалари бўйича Тўполанг сув омбори қурилишида таклиф қилинган вариантда капитал маблағларнинг 40 фоиздан ортиқ тежалишига эришилган.