Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини либераллаштиришнинг давлат-ҳуқуқий йўналишлари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлари бўйича).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлар номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.Yu79.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Азизхўжаев Алишер Аббосович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 16.07.2013. Tar.Yu. 30.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. ю.ф.д., доц. Ў.Х.Мухамедов, ю.ф.д., профессор Е.Д.Кутибаева, ю.ф.д. Х.Т.Маматов.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини либераллаштиришнинг давлат ҳуқуқий йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудда экологик вазиятни соғломлаштириш ва уни комплекс ривожлантириш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатини кенгайтириш юзасидан такомиллашган ҳуқуқий механизм асосланган;
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмини марказлашган ҳолда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланиш асосида такомиллаштириш асослаб берилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш асосида улар фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий механизм ишлаб чиқилган;
маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш механизмини тартибга солишга оид ваколатларни самарали амалга ошириш механизми асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини либераллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун 11-моддаси (Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини ваколатлари) ҳамда 12-моддаси (Шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Қонунга 20-модда (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш) билан тўлдириш юзасидан таклифлар қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси. 2016 йил 21 январь, 06/1-06/288-сон маълумотномаси). Илмий натижалар фуқаролар йиғинларининг ҳуқуқ ҳамда ваколатларини кенгайтиришга хизмат қилди;
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган 251-моддани қўмита томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқишда ва киритишда таклифлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати. 2015 йил 19 июнь, 06-07/334-сон маълумотномаси). Диссертация натижалари маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига хизмат қилди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 22 июндаги КҚ-27-III-сонли Қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қабул қилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига маъқуллаш учун келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомга ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни такомиллаштиришда таклифлар ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати. 2016 йил 14 январь, 06-18/23, 06-18/24 расмий хатлари). Бу маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишини янада такомиллаштиришга имкон берди;
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси Намунавий низоми» лойиҳасини ишлаб чиқишда таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган, ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 274-сонли Қарорида ўз аксини топган. Шунингдек, тадқиқотчи «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар» Дастури ижросини таъминлаш мақсадида тузилган эксперт гуруҳининг аъзоси сифатида фаол иштирок этган (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди. 2016 йил 28 март, 02-01/265-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳисоботларни эшитиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жумладан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш учун хизмат қилди.