Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаева Нодира Абдуллаевнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар

Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри «Мустамлака ва совет даври тарихшунослигида Ўзбекистоннинг ХХ аср  маданияти», 07.00.07 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тарих фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Tar162.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Тарих институти, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалари маркази, 22.12.2015.Tar.01.06

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Иноятов Қутлуғжон Ҳамдамович, тарих фанлари доктори, профессор, Исҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор. Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. ХХ аср Ўзбекистон маданияти тарихидаги жараёнлар ҳамда ўзбек халқининг маданий-маънавий ҳаётидаги ўзгариш­ларни мустамлака ва совет даври тарихшунослиги доирасида тизимли равишда очиб беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мустамлака сиёсати шароитида Туркистон тараққийпарварларининг миллий маданият тараққиётига хизмат қилган назарий қарашлари ва ижтимоий ҳаётга жорий этган маданий-маърифий янгиликларининг жамият дунёқарашидаги ўзгаришларга таъсири тарихшунослик ракурсида очиб берилган;

«ягона совет маданияти» сунъий ғоясини собиқ иттифоқдаги барча миллатлар қатори ўзбек халқи маънавий ҳаёти ва ижтимоий муносабат­ларига қатъий татбиқининг усул ва воситалари ҳамда уларнинг ижро механизми ва интенсивлик даражасининг моҳияти тарихшунослик жиҳатдан аниқланган;

мустабид тузумнинг маданият соҳасини ғоятда сиёсийлаштириши, ўтмиш қадриятлардан маҳрум қилишга қаратилган сиёсати шароитида ўзбек халқининг миллий ўзлик ва маданий меросини сақлаб қолишга, маънавий камолотига, тараққиётга бўлган интилишлари совет даври адабиётларининг тизимли тавсифи билан кўрсатилган;

ислом динига муносабат орқали совет диний сиёсатининг иккиёқлама характери – миллий маънавий ҳаётга атеистик қарашларни тизимли жорий этилиши, бошқа тарафдан, жаҳонга «диний эътиқод эркинлиги»ни намоён қилиш ҳамда жамиятнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб диний сиёсатнинг тўлқинсимон тарзда ташкил қилингани очиб берилган.

    IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Мустамлака ва совет даври тарихшунослигида Ўзбекистоннинг ХХ аср маданиятига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:

мустамлака сиёсати шароитида Туркистон ўлкаси халқларининг миллий маданиятига доир хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 октябрдаги «Ўзбекистон тарихи давлат музейини бугунги замонавий талаблар даражасида реконструкция қилиш, Мустақиллик ғоялари асосида қайта шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Ўзбекистоннинг қадимдан бугунги кунгача тарихи» мавзуидаги экспозициянинг «Ўзбекистон ХIХ – ХХ асрларда» номли VIII бўлимини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2016 йил 16 майдаги 3/1255-668-сон далолатномаси). Бунда Туркистон тараққийпарварларининг замонавий таълим ва маданий-маърифий янгиликларни жорий этишлари жамият тафаккуридаги ўзгариш­ларга таъсири, мустамлака маъмуриятининг бу янгиликларга аҳолининг сиёсий онггига таъсир кўрсатувчи восита сифатида қараганлиги ва салбий муносабати кўрсатиб берилган;

мустабид совет тузумининг миллий маданий қадриятлардан маҳрум қилишга қаратилган фаолияти, мафкуралаштирилган маданиятни халқ онггига мажбуран сингдиришда қўллаган восита ҳамда усуллар юзасидан олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 майдаги «Қатағон қурбонлари хотираси музейи фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-861-сонли Қарорига мувофиқ ташкил қилинган музей экспозицияларининг «1937 – 1938 йиллардаги сиёсий қатағо-н­лар», «1940 – 1950 йиллардаги сиёсий қатағонлар» мавзуидаги бўлимларини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2016 йил 16 майдаги 3/1255-668-сон далолатномаси). Мазкур хулосалар собиқ иттифоқдаги барча миллатлар қатори ўзбек халқи маънавий ҳаёти ва ижтимоий муносабатларига «ягона совет маданияти» сунъий ғоясини қатъий татбиқ қилишда амалга оширилган мажбурий усул ҳамда воситалар, уларнинг ижро механизмини тарихий манбалар асосида очиб бериш имконини берган;

сиёсийлаштирилган совет маданиятини жамият онгига мажбуран сингдириш ва тарғиб қилиш бўйича олинган илмий натижалар ОТ-Ф8-211 «ХХ аср Ўзбекистон маданият тарихи» номли фундаментал лойиҳанинг «ХХ аср Ўзбекистон маданий ҳаёти тарихшунослиги» ва «Совет ҳокимиятининг маданият соҳасидаги сиёсати» қисмларида қўлланилган (Фан ва технология­ларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 10 майдаги ФТК-0213/302-сон далолатномаси). Бу мустабид тузумнинг маданият соҳасини ғоятда сиёсийлаштириши, ўтмиш қадриятлардан маҳрум қилишга қаратилган сиёсати шароитида ўзбек халқининг тараққиётга, миллий ўзлиги ва маданий меросини сақлаб қолишга бўлган интилишлари бўйича илмий хулосаларни такомиллаштиришга имкон яратган;

совет даврида турли миллатлар қатори ўзбек халқи маънавий ҳаётига атеистик тарғиботнинг татбиқ этилиши бўйича қўлланилган усул ва воситалар бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзу­даги «Муносабат», «Нигоҳ» кўрсатувлари тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телеканали» давлат унитар корхонасининг 2016 йил 3 майдаги 01-02690-сонли далолатномаси). Бу совет мафкурасининг таъқиб ва тазйиқи минглаб инсонларнинг, айниқса зиёлилар тақдирида аянчли из қолдиргани ҳақидаги тарихий ҳақиқатларни телетомо-шабинларга таъсирли етказишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish