Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураупов Рустам Рамзовичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / Гувоҳнома, LA 0000211/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.I170.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Вахабов Алишер Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,16.07.2013.I.03.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Д.Н.Рахимоваиқтисодиёт фанлари доктори, профессор; О.Қ.Абдурахмонов, иқтисодиёт фанлари доктори; Д.Х.Суюнов, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

  II. Тадқиқотнинг мақсади –хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини бошқаришнинг услубий асосларини такомиллаштириш ва комплекс-баланслашган шаффоф бошқариш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хўжалик айланмасидаги мулк салоҳияти, кадрлар салоҳияти ва мулкдорнинг салоҳиятига боғлиқ ҳолда хорижий инвестицияли корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини тизимли тақдим этиш, тадқиқ қилиш ва бошқаришга қийматли ёндашув асослаб берилган;

хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини шаффоф бошқаришнинг комплекс-баланслашган модели назарий-услубий асослари илк бор ишлаб чиқилган ҳамда иқтисодий салоҳиятни баҳолаш ва эмпирик таҳлил қилиш услублари такомиллаштирилган;

бизнеснинг реал қиймати ва объектив нархига боғлиқ бўлган адолатли қиймат концепциясини қўллаган ҳолда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида мамлакатимиз хорижий инвестицияли корхоналарнинг шаффофлигини таъминлаш услуби ишлаб чиқилган;

хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини комплекс-баланслашган қийматли бошқаришнинг схемали-математик кўп омилли моделлари ишлаб чиқилган;

хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини қийматли шаффоф бошқаришнинг комплекс-баланслашган моделини амалга оширишнинг истиқболлари аниқлаган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

акциядорлик жамиятларининг инвесторлар учун очиқ бўлган корпоратив ахборот базасининг тузилиши ва мазмунини такомиллаштириш борасидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида қўлланилган (Ўзбекистон Республиканинг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 6 майдаги №2647/0209-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар акциядорлик жамиятларининг ахборот ошкорлиги ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояланиш даражасининг ошиши ҳамда акциядорлик жамиятларининг хорижий инвесторлар учун инвестицион жозибадорлигининг ошишига олиб келди;

Компаниялар (ш.ж. хорижий инвестицияли корхоналар) капитал структураси детерминантларини бошқаришга тааллуқли таклифлардан Европа комиссиясининг Еттинчи таркибий Дастури доирасидаги 312029-сон грант келишуви бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Вагенинген университети ва тадқиқот марказининг (Нидерландия) 2015 йил 29 октябрдаги №09098104-сон далолатномаси). Ушбу натижалар компаниялар (ш.ж. хорижий инвестицияли корхоналар)нинг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар аниқланиши ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлади;

хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишланмалар «Узэлтехсаноат» АКнинг компаниялари амалий фаолиятига жорий қилинди («Узэлтехсаноат» АКнинг 2016 йил 24 майдаги №04-771-сон маълумотномаси), жумладан:

хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини қийматли бошқаришнинг комплекс-баланслашган моделини қўллаш хусусидаги таклифлар 2015 йилнинг иккинчи яримйиллиги натижаларига кўра активлар ва пассивларни бошқариш самарадорлиги ошишига олиб келди. Бу эса компаниялар (ш.ж. хорижий инвестицияли корхоналар) капиталининг ўртача ҳисобланган қийматини ўртача 0,5 фоизга камайтириш, эркин пул оқимлари оқимини ўртача 8,2 фоизга ва мос равишда иқтисодий салоҳият эквиваленти ҳисобланган адолатли қийматни ўртача 8,3 фоизга кўпайтириш имконини берди;

хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини тизимли тақдим этиш, тадқиқ қилиш ва бошқаришга қийматли ёндашув хусусидаги илмий натижалар бошқарув ва инвестицион қарорларни қабул қилишда реал активлар бўйича «пуфак»ни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишда фойдаланилмоқда;

ишлаб чиқилган хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини қийматли бошқаришнинг омилларини эмпирик таҳлил қилиш услуби ва модели уларнинг ривожланишида мавжуд муаммолар, умумий тенденциялар ва қонуниятларни 80 фоизгача аниқликда билиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish