Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфутдинова Сайёра Рауповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда перивентрикуляр лейкомаляциянинг клиник-патогенетик ва иммунологик параллеллари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.3.DSc/Tib390.
Илмий раҳбар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Садыкова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогова номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда перивентрикуляр лейкомаляциянинг клиник-патогенетик ва иммунологик параллеллари асоратларни комплекс баҳолаш ва касаллик асоратларни нейропротекторлар ёрдамида даволаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ПВЛ ва ПАҚҚнинг этиологияси, касалликнинг давомийлигига ва патологик ўчоқнинг тарқалишига боғлиқ ҳолда асоратлар тузилмаси асосланган; 
илк марта ПВЛда ўзбек популяциясидаги болаларда V Лейден, G 20210А протромбин II омилининг ген кандидатлар полиморфизми исбот-ланган;
илк бор V Лейден омили ва G 20210А протромбин II омил мутациясининг чала туғилган болалардаги ПВЛга ва бош мия ичига қон қуюлишларини ривожланишига –тромбофилик ҳавф омилларининг таъсири исботланган;
илк бор FII, FV омил стимуляторлари полиморфизми, қон ивиш омиллари–ивишни паст бўлиши нафақат бош мия ичи қон қуюлишлари ҳавфини ошириши мумкинлиги, балки вақтидан олдин туғилган болаларда бош мия қон айланиш ҳолатига салбий таъсир этиб, ПВЛни ривожланишига сабаб бўлган омиллар исботланган;
илк бор ПВЛнинг тикланиш даврида бош миядаги тузилмавий бузилишлар ва интракраниал қон айланиши кўрсаткичлари, неврологик статусни меъёрлашиш темпига нейропротекторларни қўллаш билан таклиф этилган даволаш схемасини самарадорлигига таъсир қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда перивент-рикуляр лейкомаляциянинг клиник-патогенетик ва иммунологик параллелари бўйича олинган илмий тадқиқотлар асосида қуйидагилар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди:
«Болаларда перивентрикуляр лейкомаляциянинг олиб боришни даволаш-диагностик алгоритми» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги №8н-д/154-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома болаларда перивентрикуляр лейкомаляцияни ташхислаш, ташхислашда иммунологик ва генетик парраллелларни топиш ва касалликни диагностикаси ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш, мазкур беморлари ҳаёт сифатини яхшиланиш имконини берган;
«1 ёшгача бўлган болаларда перивентрикуляр лейкомаляциялар» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги №8н-д/218-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бир ёшгача бўлган болаларда перивентрикуляр лейкомаляцияларни баҳолаш, касалликни ривожланиш хавф омилларни аниқлаш ва самарали ташхислаш ва даволаш тизими яратиш имконини берган.
Болаларда перивентрикуляр лейкомаляциянинг клиник-патогенетик ва иммунологик параллеллари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг чақалоқлар неврологияси бўлими ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги № 8н-з/254 сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши болаларда перивентрикуляр лейкомаляцияни ташхислаш ва бош мия ичи қон қуюлишларини ривожланишига V Лейден омили ва G 20210А протромбин мутацияси тромбофилик ҳавф омиллари таъсирини баҳолаш, касалликнинг кечишида асаб тизим ҳолати ташҳислашини объективлаштиришга ва даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда беморларнинг саломатлигини яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish