Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилавбердиев Шухрат Артиковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммунокомпроментив беморларда чуқур микозлар: клиника, ташхислаш, даволаш ва профилактика», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Tib305.
Илмий маслаҳатчи: Климко Николай Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Колбин Алексей Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммунокомпроментив беморларда чуқур микозларнинг клиникаси, ташхислаш, даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор LIFE PROGRAM халқаро модели ёрдамида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида микозларни сезиларли даражада тарқалганлиги   исботланган;
илк бор юқори сезгирликга эга серологик диагностика тизимлари (Bio-RAD)дан фойдаланиш асосида  юқиш хавфи мавжуд гуруҳлар -  ОИВ/ОИТС, гемобластоз беморларида аспергиллез, криптококкоз ва инвазив кандидоз каби чуқур микозларнинг  учраши исботланган; 
илк бор ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморларда оппортунистик инвазив микозларни аксарият ҳолларда моноинфекция шаклининг ҳамда уйғунлашган микозларни ташхислаш зарурлиги исботланган;  
илк бор ОИВ/ОИТС, гемобластоз билан касалланган беморларда  инвазив аспергиллез, криптококкоз ва инвазив кандидозларнинг клиник кечиши   асосланган; 
илк бор иммунокомпроментив беморларда  инвазив аспергиллез ва инвазив кандидозларни олдини олишда антимикотик препаратлардан фойдаланиш самарасизлиги,  ушбу микозларни сонини ортишига олиб келиши  исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иммунокомпроментив беморларда чуқур микозлар: клиника, ташхислаш, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Иммунокомпроментив беморларда чуқур микозларни ташхислаш ва даволаш» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 декабр 8н-з/236-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома иммункомпроментив беморларда (ОИВ/ОИТС, гемобластозлар) оппортунистик чуқур микозларни қўзғатувчиларини эрта аниқлаш орқали, этиотроп даволашни самарадорлигини ошириш ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берган; 
«Иммунокомпроментив беморларда микозларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий ёндашувлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрел 8н-п/122-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ОИВ инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга татбиқ этиш тўғрисида»ги 2018 йил 30 апрелдаги 277-сон буйруғига асос бўлган;
Иммунокомпроментив беморларда микозларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ОИТС га қарши кураш маркази ҳамда Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг амалиётига жорий қилинган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2019 йил 17 декабр 8н-з/236-сон маълумотномаси). Натижада ОИВ-инфекцияси ва гемобластоз билан касалланган иммункомпроментив беморларда чуқур микозларни ўз вақтида, аниқ ташхис қўйишга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида беморларнинг даволаш самарадорлиги ва ҳаёт сифати ошиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish