Палуанова Халифа Дарибаевнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инглиз, ўзбек, рус ва қорақалпоқ, тилларида экологик терминларнинг деривацион-семантик принциплари» 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича (филология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / Гувоҳнома, LA № 0000079/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Fil263
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Боқиева Гуландом Ҳисомовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 16.07.2013.Fil.09.01
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони.: И.А. Сиддиқова филология фанлари доктори; С.Х. Мухаммедова филология фанлари доктори; Ғ.М. Хошимов филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Жаҳон иқтисоди ва дипломатия университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилларидаги экологик терминларнинг синтактик-, лексик-, семантик- ва номинатив- деривацион хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилларидаги экологик терминларнинг деривацион тамойиллари аниқланган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги экологик терминларнинг белгилари, дискурсда прагмалингвистик воқеаланиши ва тарихий шаклланиши илмий асосланган;
мустақил терминологик тизим сифатида турли тизимли тиллардаги экологик терминларнинг лексик-, синтактик-, семантик- ва номинатив-деривацион хусусиятлари очиб берилган;
экологик терминларнинг ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилларига ўзлашган қатламининг миқдорий кўрсаткичи аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда экологик терминларнинг шаклланиш ва ривожланиши, деривацион хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган қиёсий типологик таклифлар асосида:
турли тизимли тилларда экологик терминлар «Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман филологияси)» ҳамда «Хорижий тил ва адабиёти (роман-герман филологияси)» бакалавр таълим йўналишларида «Умумий тилшунослик», «Чет тили амалий курси», «Тил назарияси», «Қиёсий типология ва таржима назарияси» фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти (O’zStandart Давлат агентлигида 2014 йил 18 сентябрьда O’zDSt 36.1410:2014 №05-573 қайд рақами билан рўйхатга олинган) мазмунига сингдирилган. Таклиф этилган материаллар сўз ясаш моделлари асосида экологик лексика ҳосил қила олиш усулларини, кенг кўламдаги байналмилал экологик терминларни фарқлаш ва уларни ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилларида таққослаш хусусиятларини очиб беришга хизмат қилади;
тилшуносликда экологик терминлар «Лингвистика (роман-герман филологияси)» ҳамда «Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)» магистратура таълим йўналишларида «Асосий чет тили», «Қиёсий тилшуносликнинг замонавий йўналишлари», «Касбга йўналтирилган инглиз тили» фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти (O’zStandart Давлат агентлигида 2014 йил 8 июлда O’zDSt 36.1033:2014 №05-557-қайд рақами билан рўйхатга олинган) мазмунига сингдирилган. Турли тизимли тилларда экологик соҳага тааллуқли матнларни англаш, экологик терминларнинг матнда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш орқали сўз ва терминлар маъносини таҳлил қилиш стратегиялари ва босқичларини ва соҳага оид терминларни қўллай олиш ва таржима қилиш усулларини ёритиб бера олади;
тилшунослик ва экологиянинг интеграциялашуви борасидаги таклифлар ИОТ-2016-1-15 «Экология ва табиатни муҳофаза қилиш фанидан рус ва ўзбек тилларида электрон дарслик яратиш» (2016) мавзусидаги инновацион лойиҳа ишида фойдаланилган. Таклиф этилган материаллар табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар, унинг ривожланиши ҳақида билимлар, инсоннинг атроф муҳитга муносабатини белгиловчи мезонлар талқинини ўзбек ва рус тилларида ёритиб беришга хизмат қилади.