Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Аъзамжон Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «a-Si:Н асосидаги қуёш элементларида коваклар электр ташувчанлигини фотоэлектрик хоссалари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/FM320.
Илмий раҳбар: Зайнабидинов Сиражидин Зайнабидинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, PhD.30.08.2018.FM/T.01.12.
Расмий оппонентлар: Имамов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Дадамирзаев Мухаммаджон Гуломкодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: a-Si:H асосидаги қуёш элементларида ковакларнинг электр ўтказувчанлик жараёнларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ёруғликнинг қалинлик бўйлаб нотекис ютилиши натижасида бир қатламнинг ўзида ток ташувчиларнинг турли хил концентрациясига эга икки соҳанинг юзага келиши ва улар ўртасидаги потенциал тўсиқнинг мавжудлиги аниқланган;
p–i–n структураларда ёруғликнинг нотекис ютилиши туфайли юзага келган соҳада фақат бир турдаги ток ташувчилардан иборат фототокнинг юзага келиш шартлари аниқланган;
илк бор гидрогенизацияланган аморф кремний учун ВАХнинг тўғри чизиғидаги қонуниятлар ўрнатилган;
гидрогенизацияланган аморф кремнийда ковакларнинг фотоэлектрик параметрларини аниқлаш мумкинлиги назарий асосланган;
коваклар ҳаракатига таъсир қилувчи нуқсонларнинг ҳаракатчанлик тирқишидаги энергетик сатх ва концентрациясини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
a-Si:Н асосидаги қуёш элементларида коваклар электр ташувчанлигини фотоэлектрик хоссаларини аниқлаш асосида:  
a-Si:H асосидаги қуёш элементларида ковакларнинг ток ташувчанлик механизмини аниқлаш ва уларга таъсир қилувчи ҳаракатчанлик тирқишидаги зарядли ҳолатлар концентрациясини оптималлаштириш орқали фотоэлектрик қурилмаларнинг самарадорлигини ошириш натижалари «Фотон» акциядорлик жамиятида яримўтказгичли электрон қурилмалар ишлаб чиқаришда фойдаланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2019 йил 13 ноябрдаги 04-4/1827-cон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш куёш элементларининг унумдорлигини ошириш имконини берган;
ёруғликнинг қалинлик бўйлаб нотекис ютилиши натижасида бир қатламнинг ўзида ток ташувчиларнинг турли концентрациясига эга икки соҳанинг юзага келиши ва улар ўртасидаги потенциал тўсиқ мавжудлигини аниқланиши, фототокнинг кучланишга боғлиқлик графигини назарий таҳлили асосида олинган аналитик ифода, тажрибалар натижасида олинган графикларни назарий таҳлилидан фойдаланиб, коваклар ҳаракатига таъсир қилувчи зарядли ҳолатларнинг ҳаракатчанлик тирқишидаги энергетик ўрни ва концентрациясини аниқлаш усули Ф2-ОТ-О-15494 рақамли «Квант нуқтали гетеро ва нанотузилмалардаги экситонлар, поляронлар, биполяронлар ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» ҳамда Ф-2-21 рақамли «Яримўтказгич-диэлектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини аниқлашни математик моделлаштириш» фундаментал лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 89.03.4392-cон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish