Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Сухроб Худайбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Девори қаттиқ-эластик ўтказувчан трубаларда ёпишқоқ суюқликларнинг пулсацион оқими гидродинамикаси», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/FM275.
Илмий раҳбар: Наврўзов Қуролбой, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентлар: Маликов Зафар Маматқулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Далабоев Умриддин, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўтказувчан деворли қаттиқ ва эластик қувурларда ёпишқоқ суюқликнинг стационар ва пульсланувчи оқимларига доир янги қўшма масалаларни мос чегаравий шартларда шакллантириш ва ечишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қаттиқ ва эластик ўтказувчан деворли қувурларда ёпишқоқ суюқликлар стационар ва пульсацион оқимлари учун мос чегаравий шартлар асосида янги қўшма масалалар шакллантирилган;
суюқлик ҳаракати ва девор деформацияланиши тенгламаларининг аналитик ечими олиниб, девор ўтказувчанлиги ҳисобга олинган ҳолда масаланинг ясси ва ўққа нисбатан симметрик қўйилишида оқим кўрсаткичлари ва девор деформацияси орасидаги ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
янги гидродинамик қонуниятлар аниқланиб, уларга кўра стационар ва пульсацион оқимда яссипараллел канал ва цилиндрик қувур деворларининг ўтказувчанлиги ўтказувчанлик коэффициентига боғлиқ равишда гидравлик қаршиликнинг камайишига олиб келиши, деворнинг ўтказувчанлиги деворда босим пульс тўлқини билан тавсифланувчи тўлқинли оқимлар ташкил этиши ва Уомерсли коэффициентининг ортиши тўлқин тезлигини камайтиришга олиб келиши аниқланган;
девор ўтказувчанлиги ҳисобга олинганида қувурларнинг тармоқлар билан туташувини ҳисоблаш учун стационар ва пульсацион оқимларда гидравлик қаршиликнинг камайишини аниқлашнинг «импеданс» усули қўлланилиб, қувурларнинг қувур тармоқлари билан тутушувини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
пульсацион оқимда қувур деворининг ўтказувчанлиги босим, суюқлик сарфи ва бошқа гидродинамик кўрсаткичлар тебраниш амплитуларининг сўнишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтказувчан деворли қаттиқ ва эластик қувурларда ёпишқоқ суюқликнинг стационар ва пульсланувчи оқимларига доир янги қўшма масалаларни мос чегаравий шартларда шакллантириш асосида:
қувурларнинг тармоқлар билан туташувини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятида сувни ҳудудларга етказиб бериш, суғориладиган ерларда сувни қувурлар бўйича мақсадли тақсимлашда жорий этилган (Ўзбекистон  Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 01/25-2864-сон маълумотномаси).  Илмий натижаларнинг қўлланилиши қувурлар тизими ҳисобида йўқотилган  сарфни тўлдириш имкони яратилган ва суғоришда сув сарфини 10-15%га камайтириш имконини берган;
суюқлик ҳаракати ва девор деформацияланиши тенгламаларининг аналитик ечими Ф-4-42 рақамли «Юрак биомеханикаси ва унинг қўлланилиши» грант лойихасида гидродинамик  қонуниятлар, эффектлар, артериал томирда пульс тўлқинларининг тарқалиш ва сўниш қонуниятлари билан боғлиқ бўлган масалаларни хал этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1632-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши юрак қоринчаларини реконструкциялаш, эхокардиологик тадқиқотларнинг информативлигини ошириш, юрак қоринчаларининг деформацияланиши билан боғлиқ патологик ўзгаришларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish